Муносабат


Имом Обидхон Назаров ҳаётига суиқасдни жиддий текшириш талабида ўтказиладиган пикет муносабати билан (Янгиланган)

18.02.2013

БИЛДИРИШ

Илгарироқ 2013 йилнинг 22 феврал куни дунёнинг турли мамлакатларида яшовчи ўзбек диаспораси вакиллари бундан бир йил олдин таниқли имом Обидхон қори Назаровнинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани муносабати билан норозилик пикетлари ўтказишлари ҳақида эълон қилинган эди.

Бундан ташқари, интернетда шу мавзуда петиция ҳам ташкил этилган.

Маълумки,устозимиз Обидхон қори акага нисбатан суиқасд уюштирилганига бир йил тўлар экан, шу кунгача ушбу жиноятни ижро этган, унга ёрдам берган ва уларга буйруқ бериб, уларни молиявий таъминлаган кимсаларнинг биронтаси ўз қилмишига яраша жазо олгани йўқ. Ёлланма қотил Юрий Жуковский ушлангани ҳақида матбуотда чиққан хабарни швед ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳам, уларнинг Россиядаги ҳамкасблари ҳам тан олишмади ёки рад қилишмади. Давоми»

ПРЕСС-РЕЛИЗ

31.01.2013

Имом Обидхон Назаров ҳаётига суиқасдни жиддий текшириш талабида ўтказиладиган пикет муносабати билан

ПРЕСС-РЕЛИЗ

2013 йилнинг 22 феврал куни дунёнинг турли мамлакатларида яшовчи ўзбек диаспораси вакиллари бундан бир йил олдин таниқли имом Обидхон қори Назаровнинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани муносабати билан норозилик пикетлари ўтказишади. Давоми»

Таровиҳ суҳбатлари

19.07.2012

Ҳурматли «Ислом Овози» саҳифаси мухлислари!

Мана, хонадонларимизга орзиқиб кутилган Рамазони карим ойи ҳам кириб келди. Ҳамма мусулмонларга бу ой муборак бўлсин!

«Ислом овози» таҳририяти бу Рамазон ойида ҳар куни 2010 йили тайёрланган «Таровиҳ суҳбатлари» силсиласини эътиборингизга тақдим этиб боришни режалаштирган.

Давоми»

Рамазон муборак!

19.07.2012

Ҳурматли сайтимиз мухлислари!

Бир қатор оммавий ахборот воситаларининг хабарларига биноан, бугун, милодий 2012 йилнинг 19 июл куни кечқурун Рамазон ойининг ҳилоли кўринган.

Шундан келиб чиқиб, эртага 2012 йилнинг 20 июл, жума куни Рамазон ойининг биринчи куни ҳисобланади.

Фурсатдан фойдаланиб, «Ислом Овози» таҳририяти барча мусулмонларни Рамазон ойининг кириб келиши билан муборакбод этади!

Аллоҳ барчаларингизга бу ойда Ўзининг кўпдан-кўп яхшиликларини насиб этсин!

Остерсунд маҳкамасида жиноятчилар устидан маҳкама бошланаяпти

10.07.2012

بسم الله الرحمن الرحيم

Ҳурматли устозимиз Обидхон қори акага қарши содир этилган суиқасдга яқинда 5 ой бўлади. Мана шу вақт мобайнида швед полицияси Швеция хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ушбу ҳодиса юзасидан тергов ишларини олиб борди. Ҳозирда иш маҳкамага оширилган.

Биринчи маҳкама йиғилиши жорий йилнинг 12 июл куни соат 09:00да Остерсунд шаҳар маҳкамаси (Östersunds tingsrätt)да бўлиб ўтади. (Манзил: Storgatan 6, 831 30 Östersund). Маҳкама жараёнининг 13, 16 ва 17 июл кунлари ҳам давом этиши кутиляпти.

“Ислом овози” таҳририяти қори акага яқин бўлган ва у кишини таниган барча инсонларнинг мана шу маҳкама жараёнида қатнашишларини илтимос қилади. Бу иш бизнинг мазкур жараёнга нисбатан бефарқ эмаслигимизни кўрсатади. Қолаверса, қори акага бўлган ҳурматимиз ҳамда устоз олдидаги вазифамиз ҳам шуни тақозо қилади.Ўйлаймизки, маҳкамада мусулмонларнинг фаол иштирок этишлари жиноятчиларнинг муносиб жазо олишларига сабаб бўлади.

Ҳурмат билан, 

Таҳририят

Шайх Обидхон қорининг волидалари Муҳаррамхон ая раҳимаҳаллоҳ

03.04.2012

Обидхон қори аканинг волидаи муҳтарамалари Муҳаррамхон аянинг вафотлари муносабати билан

 ТАЪЗИЯ

 Аллоҳ азза ва жалла сиздек олима, фозила, оқила ва собира онахонни Фирдавс жаннати ила мукофотласин!

2012 йил 2 апрел, душанба куни шом намозидан кейин соат 19:30 га яқин Наманган шаҳрида устозимиз Обидхон қори аканинг волидаи муҳтарамалари, жуда кўп муслима аёлларнинг устози бўлган олима она, Муҳаррамхон ая 74 ёшларида оламдан ўтдилар. Бу фоний дунёнинг ўткинчи машаққатларидан, ғам-ташвишларидан қутулиб, боқий оламга – меҳрибон Аллоҳ ҳузурига риҳлат қилдилар. Бу воқеа устозимиз Обидхон қори ака барчамизга маълум бўлган машъум суиқасд оқибатларини бошларидан кечираётган оғир бир пайтда содир бўлди.

Давоми»