Муносабат


Ошуро куни ва Муҳаррам ойи рўзаси ҳақида қисқа эслатма

26.07.2023
Ўтган ой – Зулҳижжа ойи кўп жойларда 30 кун қилиб якунланди. Аслида Зулҳижжа 29 кун бўлиб тугаган бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Шунинг учун Тосуо ва Ошуро кунларининг рўзаларини тутишда эҳтиёт бобидан 8-муҳаррам (яъни, бугун 2023 йил 26-июл чоршанба) куни ҳам рўза тутавериш афзал. Чунки, агар зулҳижжа ойи 29 кун билан якун топган бўлса бугун Тосуо (9-муҳаррам) бўлади. Ошуро рўзасини тутишда Тосуо куни ҳам рўза тутиш афзаллиги маълум.
Бу йилги Ошуро куни келаётган Жумъа куни (2023 йил 28-июл)га тўғри келаяпти (Зулҳижжа ойи 30 кун деб ҳисобланганига биноан)

Давоми»

Бугун 1444 ҳижрий сананинг энг охирги куни 30-зулҳижжа, эртага чоршанба 1445 йил муҳаррам ойининг 1-куни (2023 милодий йил 19-июл)

18.07.2023

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари (янги) ой ва (янги) йил кираётган (кунлар)да қуйидаги дуони худди Қуръонни ўрганишганидек ўрганиб олардилар:

«اَللَّهُمَّ أدْخِلْهُ عَلَيْنَا بِالأمْنِ وَالإيمَانِ، وَالسَّلاَمَةِ وَالإسْلاَمِ، وَجِوَارٍ مِنَ الشَّيْطَانِ، وَرِضْوَانٍ مِنَ الرَّحْمَنِ»

«Эй Аллоҳ, бу (янги ой ва янги йил)ни омонлик ва иймон, саломатлик ва ислом ила, шайтондан паноҳ бўладиган ва Раҳмон розилиги насиб бўладиган қилиб киритгин» Давоми»

Саҳиҳул-Бухорий шарҳидан ўтилган дарслар Youtube да

07.07.2023

Устозимиз шайх Обидхон қорининг – Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин- Саҳиҳул-Бухорий шарҳидан ўтган илмий дарсларини бир биродаримиз YouTube тармоғига аста-секин юклаб борар эканлар иншоаллоҳ, Давоми»

Ҳажга бормаганлар бугун кечаси саҳарлик қилиб эртага Арафа куни албатта рўза тутамиз иншоаллоҳ

26.06.2023

Ислом уламолари иттифоқ қилганларки, суннат ва нафл рўзалар ичидаги энг афзал рўза Арафа куни рўзасидир, ҳажга бормаган кишилар учун. Давоми»

Зулҳижжа ойи бошланди

18.06.2023

Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло барчамизни бу улуғ кунларда солиҳ амалларни холис ният билан суннатга мувофиқ тарзда кўп-кўп бажариб олишимизга муваффақ қилсин ва Ўз даргоҳида қабул айласин…

«Зар қадрини заргар билур…» ёхуд ўзбек тилида Саҳиҳул-Бухорийнинг ишончли шарҳи борми?

08.06.2023

Бисмиллааҳир-Роҳмаанир-Роҳийм

«Зар қадрини заргар билур…»

Ёхуд

Ўзбек тилида Саҳиҳул-Бухорийнинг ишончли шарҳи борми?

Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтамиз, Муҳаммад алайҳиссаломга салавотлар йўллаймиз…

Аммо баъд.

Саҳиҳул-Бухорий – саҳиҳ ривоятлар билан собит бўлган ҳадиси шарифлар тўплами Қуръони карим китобидан кейинги ўринда турадиган улуғ китоб экани барчамизга маълум ва машҳур.

Қарийб ўн икки асрдан буён Саҳиҳул-Бухорийга Ислом уламолари томонидан юзлаб, балки минглаб шарҳлар ёзиб келинмоқда.

Энг машҳур ва энг буюк шарҳлардан бири имом Аҳмад ибн Ҳажар Ал-Асқалоний ёзган Фатҳул-Борий бўлса, иккинчиси имом Бадруддин Ал-Айнийнинг Умдатул-қорий китобидир.

Ушбу икки шарҳ ва яна бошқа шарҳлардан фойдаланган ҳолда ўз она тилимизда чуқур ва кенг қамровли илмий суҳбатлар тақдим этган ишончли олимнинг дарсларини ким, қаердан топиб кела олади?

Алҳамдулиллоҳ-ки, бизнинг қўлимизда ана шундай бебаҳо, улкан хазина бор. У ҳам бўлса устозимиз, шайх Обидхон қорининг Саҳиҳул-Бухорий шарҳидан ўтган илмий суҳбатларидир.

Давоми»