16.09.2014
1995 йил октябр ойининг тунларидан бирида Тошкентдаги Ваққос ота қабристонида 260 қабр номаълум кимсалар томонидан бузиб кетилди.
Ўша атрофда яшайдиган одамлар шу кечаси бир автобус аскарлар қабристондан чиқиб кетаётганини кўришган. Давоми»
13.08.2014
2014 йил 10 август куни Туркияда бўлиб ўтган президентлик сайловларида амалдаги бош вазир Ражаб Тойиб Эрдўғон 52% овоз билан ғалаба қозонди.
Бу хабар дунёга тарқалиши биланоқ адолатли раҳбарларни севадиган инсонлар ўзларининг хурсандчиликларини изҳор этиб, Эрдўғон жанобларига табрикномалар йўллашди.
Ушбу муносабат билан «Ислом Овози» таҳририяти устозимиз Обидхон қори аканинг бир неча йил олдин Эрдўғон ҳукумати ҳақида билдирган фикрларини қайта нашр қилишни маъқул топди. Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
27.07.2014
Ислом оламининг бир қатор давлатлари эртага душанба Ийдул-Фитр куни, деб эълон қилдилар. 1435 ҳижрий йилнинг 1 шавволи, 2014 йил 28 июл муборак Рамазон ҳайити кунидир.
Давоми»
18.07.2014
Азиз биродарлар! Мана Рамазоннинг учинчи ўн кунлиги ҳам бошланди.
Ушбу улуғ кунларда бирор масжидни лозим тутиб, эртаю кеч имкон қадар фақат ибодат билан банд бўлиб ўтиришни эътикоф дейилади.
Эътикофнинг ҳукми суннати муаккада, ажру савоблари чексиз ва ҳикматлари жуда ҳам кўп. Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
27.06.2014
Азиз биродарлар, ҳурматли ака-укалар, муҳтарама онахонлар, опа-сингиллар!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Дунёнинг бир қатор мамлакатлари ҳижрий 1435, милодий 2014 йилнинг муборак Рамазон ойи келаётган якшанба куни бошланиши ҳақида баёнотларини эълон қилдилар.
Саудия Арабистони Олий маҳкамаси мажлисининг бир неча дақиқалар олдин эълон қилган қарорига кўра шанба муборак Шаъбон ойининг якунловчи кунидир. Чунки бу кеча янги ой туғилгани ҳақида бирор хабар кузатилмади.
Шунинг учун, 2014 йилнинг 29 июн, якшанба куни Рамазон ойининг биринчи куни ҳисобланади.
Фурсатдан фойдаланиб, “Ислом Овози” таҳририяти барча мусулмонларни Рамазон ойи билан муборакбод этади!
Аллоҳ таоло барчаларимизга бу ойда Ўзининг кўпдан-кўп яхшиликларини насиби рўзи айласин!
“Ислом Овози” таҳририяти
23.06.2014
Ҳурматли сайтимиз ўқувчилари!
Мана, хонадонларимизга орзиқиб кутилган моҳи Рамазон ойи ҳам кириб келмоқда.
Парвардигор бу улуғ кунларни барча мусулмонларга муборак қилсин.
Биз, иншоаллоҳ, ушбу қимматли фурсатни ғанимат билиш учун Ислом Овози саҳифамиз орқали кунора устозимиз Обидхон қори аканинг 90-йиллар тақдим этган маърузаларидан танлаб олинган «Рамазон лавҳалари» аудиосилсиласини эътиборларингизга тақдим этиб борамиз.
Аллоҳ таоло муҳтарам устозимизга шифойи комил ато этсин, тез соғайиб сафимизга қайтиб келишларини ва Ислом овозини дунёга етказишда бардавом бўлишларини насиби рўзи айласин!
“Ислом Овози” таҳририяти.