Муносабат


2015 йил 18 июн пайшанба – муборак Рамазон ойининг биринчи куни

16.06.2015

Азиз биродарлар, ҳурматли ака-укалар, муҳтарама онахонлар, опа-сингиллар!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Дунёнинг бир қатор мамлакатлари ҳижрий 1436, милодий 2015 йилнинг муборак Рамазон ойи келаётган пайшанба куни бошланиши ҳақида баёнотларини эълон қилдилар.

Саудия Арабистони Олий маҳкамаси мажлисининг бир неча дақиқалар олдин эълон қилган қарорига кўра чоршанба муборак Шаъбон ойининг якунловчи кунидир. Чунки бу кеча янги ҳилол кўринмагани хабар қилинди.

Шунинг учун, 2015 йилнинг 18 июн, пайшанба куни Рамазон ойининг биринчи куни ҳисобланади.

Фурсатдан фойдаланиб, “Ислом Овози” таҳририяти барча мусулмонларни Рамазон ойи билан муборакбод этади!

Аллоҳ таоло барчаларимизга бу ойда Ўзининг кўпдан-кўп яхшиликларини насиби рўзи айласин!

“Ислом Овози” таҳририяти

Telegram тармоғида «Ислом Овози»нинг Broadcast ва савол-жавоб хизмати

02.06.2015

Ассалому алайкум …

Муҳтарам «Ислом Овози» меҳмонлари!

Бир қанча биродарларимизнинг истакларини инобатга олиб, Қори аканинг маъруза ва асарларини Telegram тармоғи орқали ҳам юбориб туришни бошладик. Давоми»

Таҳририят билдириши: WhatsApp рақамимиз янгиланди

22.05.2015

Ассалому алайкум …

Муҳтарам «Ислом Овози» меҳмонлари!

ВатсАп тармоғидаги рақамимизни янгиладик. Бугундан бошлаб эски рақамизмизга эмас, мана бу янги рақамимизга (+46705555548) мурожаат қилишларингизни илтимос қиламиз.

ВатсАпдаги гуруҳларимизга аъзо бўлолмайдиган биродарлар учун Қори аканинг дарсларини алоҳида рақам орқали Broadcast тарзида ҳам юбориб турилади. Давоми»

Мисрдаги тажовузкорона ўлим жазолари ҳақида уламолар баёноти

21.05.2015

Таҳририятдан:

Шу кунларда Миср ҳукуматининг исёнчи ҳарбий маҳкамаси юздан зиёд бегуноҳ инсонларни ўлим жазосига ҳукм қилгани бутун дунёни ларзага солди. Буларнинг орасида Юсуф Қарзовий каби машҳур уламолар, бир неча йил аввал яҳуд босқинчилари ҳужуми остида фаластинда шаҳид бўлган Фаластин фуқаролари ва ҳатто мисрнинг қонуний раҳбари доктор Муҳаммад Мурсий ҳам бор. 

Бугун дунё бўйлаб ўндан зиёд халқаро илмий ташкилотлар мазкур жазоларни қатъиян қоралаган ҳолларида муштарак баёнот чиқардилар.

«Ислом Овози» таҳририяти ҳам уламоларнинг баёнотларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, унинг асл матни ва таржимасини эътиборингизга тақдим этишни лозим топди.

Давоми»

Шаъбон ойи бошланди

18.05.2015

Саудия Арабистонидан келаётган хабарларга қараганда, бугун (2015 йил 18 май душанба куни) кун ботишига яқин Шаъбон ойи ҳилолини кўришга муваффақ бўлинди.

Шунга биноан, яна Аллоҳнинг марҳамати ила Рамазони карим остонасига етиб келдик, алҳамду лиллаҳ.

Бухорий, Муслим ва бошқа муҳаддис имомларнинг ҳадис тўпламларида ривоят қилинади, Оиша онамиз айтадилар:

عن عائشة رضي الله عنها قالت: «ما رأيت رسول الله صلى الله عليه وسلم استكمل صيام شهر إلا رمضان ، وما رأيته أكثر صياما منه في شعبان». رواه البخاري ومسلم.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойидан бошқа бирор бир ойни (бошидан охиригача) мукаммал тарзда рўза тутганларини кўрмаганман. Шаъбон ойидан бошқа ойларда эса Шаъбон ойидаги каби кўп рўза тутганларини кўрмаганман». Давоми»

Устоз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф боқий оламга риҳлат қилдилар

10.03.2015

undefined

«Албатта, биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта барчамиз У Зот(нинг ҳузури)га қайтгувчидирмиз»

Оммавий ахборот воситаларида тарқаган хабарларга кўра, бугун – 2015 йил 10 март сешанба куни ўзбекистонлик таниқли уламо шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 63 ёшда бу фоний дунёдан боқий оламга, меҳрибон Аллоҳ таолонинг ҳузурига риҳлат қилдилар. Давоми»