13.10.2015
Бугун 1436 ҳижрий, 29 зулҳижжа (2015 милодий, 13 октябр) сешанба куни. Кириб келаётган янги йил 1437 ҳижрий 1-муҳаррам эртага ёки индинга бошланади.
Ҳарамайни шарифайн (Макка-Мадина) диёридаги мусулмон биродарларимиз иншоаллоҳ бугун кечроқ янги ҳилол чиқишини кузатиб турадилар ва аниқ хабарни Ислом умматига етказадилар. Давоми»
25.09.2015

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.
Кеча Ийдул-Азҳо байрами куни бутун Ислом оламини ташвишга солган мусибатлардан бири бир қанча ҳожи биродарларимиз Мино водийсида тиқилинч остида вафот этганликлари бўлди.
Хабарларга кўра, вафот этганлар сони 717 га етган, жароҳат олганлар 800 кишидан ошган. Давоми»
14.09.2015
Ҳозиргина олинган хабарга кўра, Саудия Арабистони Олий маҳкамаси Зулҳижжа ойи бошланиши ҳақида расмий баёнотини эълон қилди.
Маҳкаманинг қарори бўйича эртага 2015 йил 15 сентябр сешанба муборак Зулҳижжа ойининг биринчи кунидир.
Кеча якшанба кечқурун янги ой кўринмагани туфайли бугун душанба куни Зулқаъда ойининг 30 куни деб ҳисобланади, сешанба эса Зулҳижжа ойи бошланади.
Демак, 2015 йил 23 сентябр чоршанба Арафа куни, 24 сентябр пайшанба куни Явмун-Наҳр, яъни Ийдул-Азҳо байрами – Қурбон ҳайити бўлади, иншоаллоҳ. Давоми»
13.09.2015
Савол:
Зулҳижжа ойи кирдими, агар ҳали кирмаган бўлса қачон бошланади?
М.
Жавоб:
Бугун (2015 йил 13-сентябр) якшанба Зулқаъда ойининг 29 куни.
Қамарий ҳисоб бўйича, ой 29 кун ёки 30 кун бўлади, фақат. Яъни, ҳеч қачон 28 кун ёки 31 кун бўлиши мумкин эмас. Давоми»
11.09.2015

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.
Бугун Маккаи мукаррамада Аллоҳ азза ва жалланинг Ўз бандаларига юбориб турадиган синовларидан яна бири рўй берди.
Хабарларда айтилишича, Масжидул-Ҳаромни кенгайтириш учун олиб борилаётган қурилишда юк кўтариш кранларидан бирининг қулаши оқибатида 107 нафар инсон ҳалок бўлиб, яна бир қанчаларига турли даражада жароҳатлар етди. Расмийларига кўра, кўтарма краннинг қулашига кучли шамол, ёғингарчилик ва чақмоқлар сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ҳодиса юз берган пайти шамолнинг тезлиги соатига 83 километрга етган.
Ушбу муносабат билан ҳурматли устозимиз Обидхон қори ака ва «Ислом Овози» таҳририяти номидан Ҳарамайни Шарифайн – Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварадек энг муқаддас диёрдаги мусулмон биродарларимизга, қолаверса барча Ислом умматига ўз таъзияларимизни изҳор этамиз. Давоми»
26.08.2015

Швеция ҳуқуқ тартибот идоралари ва ОАВ ларидан олинган маълумотга кўра, устозимиз Обидхон қори Назаровга уюштирилган суиқасдда асосий гумондор шахс деб топилган Юрий Жуковский 2015 йил 25 август куни кечқурун Россия ҳукумати томонидан Швецияга экстрадиция қилинган.
Давоми»