Устозимиз Обидхон қори Назаровга қарши уюштирилган суиқасд ижрочиси деб гумонланаётган Юрий Жуковский устидан маҳкама жараёни Швециянинг Остерсунд шаҳар судида бугун эрталаб маҳаллий вақт билан соат 10.00 да бошланди.
Прокурор Кристер Петерссон Обидхон қори фаолияти ортидан суиқасдга учрагани ва бу жиноят ортида Ўзбекистон махсус хизматлари турганига ишонишини айтган.
Соат 10:00
Судя маҳкама очиқ деб эълон қилди. Сўнг биринчи бўлиб таржимон аёлни таништирди. Кейин айбланувчи Жуковскийни ва унинг адвокатини таништирди.
Кейин прокурор Кристер Петерссон, Довудхон Назаров ва унинг адвокати Йохан Райнерни таништирди.
Ундан кейин маҳкама шартларини баён қилди.
Соат 10:10
Биринчи бўлиб сўз прокурорга берилди. Прокурор ўзи тўплаган ҳужжатларни судга ва айбланувчининг адвокатига тақдим қилиб, сўз бошлади.
У Жуковский 2012 йил Швецияга келгани, магазиндан рюкзак ва бошқа майда нарсалар сотиб олгани ва 21 февраль куни Стрёмсундда бўлгани ҳақидаги маълумотларни келтирди.
Устозимиз Обидхон қори Назаровга қарши уюштирилган суиқасд ижрочиси деб гумонланаётган Юрий Жуковский устидан маҳкама жараёни Швециянинг Остерсунд шаҳар судида 23 ноябр куни маҳаллий вақт билан соат 10.00 да бошланади. Давоми»
Аллоҳ таолонинг мадади ва тавфиқи ила «Ислом Овози» таҳририяти Telegram тармоғида янги канал очишга муваффақ бўлди.
Дунёнинг турли давлатларидан ушбу канални кузатиб боришни истаган биродарларимиз қўл телефонлари орқали Telegramга кириб, қидирув ерига «islomovozi» деб ёзсинлар. Ёки https://telegram.me/islomovozi линкини Telegram орқали очсинлар. Cўнг экранда пайдо бўладиган islomovozi деб номланган каналга аъзо бўлиш учун «JOIN» деб ёзилган ерни танласинлар. Давоми»