Муносабат


Тарихнинг ёрқин саҳифаларида сақланадиган маърузалардан яна бири

12.04.2016

Аллоҳнинг изни ва мадади ила келаётган жумъа куни «Ислом Овози» архивида сақланиб турган муҳим маърузалардан яна бирини эълон қиламиз.

Бу маърузани эшитиб чиқадиган ҳар бир инсофли инсон устозимиз шайх Обидхон қори ака ва бошқа раббоний уламоларимизга нисбатан МХХ томонидан узоқ йиллардан буён тарқатиб келинган туҳматлар нақадар жирканчли жиноят эканлигига яна бир бор амин бўлади. Давоми»

Қотил Жуковский бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм этилди

01.03.2016

Котил Жуковский

Бугун соат 11 да Швециянинг апеллияция суди томонидан эълон қилинган ҳукмда устозимиз Обидхон қори Назаров ҳаётларига уюштирилган суиқасдни ижрочиси деб билинган шахс, Ўзбекистон фуқороси Юрий Жуковский бир умрлик қамоқ жазосига лойиқ деб топилди. Давоми»

Хушхабар: Швециянинг апелляция суди суиқасдчи қотил Ю. Жуковский ҳукмини умрбод қамоқ жазосига кучайтирди

01.03.2016

Хушхабар

Алҳамду лиллаҳ …

Швециянинг апелляция суди суиқасдчи қотил Ю. Жуковский ҳукмини умрбод қамоқ жазосига кучайтирди.

Тафсилотлар билан кейинроқ танишамиз, иншоаллоҳ.

Жуковскийга нисбатан апелляция суди хулосалари

19.02.2016

Суиқасд ижрочиси Жуковскийга нисбатан апелляция суди бошланди

09.02.2016

Бугун устозимиз шайх Обидхон қори акага – Аллоҳ шифойи комил ато этсин – суиқасд уюштирган ёлланма қотил Юрий Жуковскийнинг устидан апелляция маҳкамаси бошланди.

Биз барча адолатпарвар инсонларни Қори аканинг ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишда давом этиб:

– қотилга умрбод қамоқ жазоси берилишини;

– бу жиноят ортида турган ўзбек ҳукуматига расмий айблов эълон қилинишини;

– халқаро маҳкамага тортилишини сўраб, суднинг иккинчи босқичида ҳам фаол иштирок этишга тарғиб этамиз.

* Мавзуга оид хабарлар:

Кофирлар ҳукми остидаги маҳкамаларга мурожаат қилиш ҳақида фатволар

Обидхон қори жонига қасд қилган Юрий Жуковский 18 йилга қамалди

Обид қорига ўқ узганликда айбланган шахснинг Швецияга экстрадиция қилиниши ортида нима бор?

Телеграмда “Ислом Овози” каналига марҳамат

30.12.2015

Муҳтарам биродарлар!

«Telegram»да «Ислом Овози» каналини кузатиб боришга барча ака-ука ва опа-сингилларимизни тарғиб этамиз. Ушбу фойдали имкониятни биродарлар бир-бирларингизга улашасизлар деган умиддамиз.

Аллоҳнинг мадади ила бу канал орқали шайх Обидхон қори аканинг маърузалари, ундан олинадиган илмий ва тарбиявий фойдалар, турли мавзулардаги муҳим савол-жавоб ва мақолалар тақдим этиб борилади.

Каналга аъзо бўлиш учун Telegram дастурида қуйидаги линк орқали уланиб олишингиз мумкин.

https://telegram.me/islomovozi

@islomovozi Давоми»