Муносабат


Рамазон бошланиши бугун кечқурун аниқланади

05.06.2016

Кўпчилик биродарларимиз таҳририятга савол йўллаб, «Рамазон ойи бошланиши биланоқ албатта бизни хабардор қилинглар», деб илтимос қилмоқдалар. Давоми»

1437 ҳижрий сана Шаъбон ойи бошланди

07.05.2016

Ислом оламининг аксар давлатларида бугун Шаъбон ойининг биринчи кечаси деб эълон қилинди.

Саудия Арабистонида янги ҳилол чиқишини кузатадиган мутахассислардан ўнга яқин киши шаъбон ҳилолини ўз кўзлари билан кўрганлари хабари тарқалди.

Аллоҳ таоло барчаларимизга Шаъбон ойини ҳам , келаётган муборак Рамазон ойини ҳам гўзал ибодатлар билан ғанимат билишга муваффақ муваффақ қилсин.

Мавзуга оид мақолалар:

* Рамазони каримга тайёрланиш ойи

Шом аҳли ва барча мусулмонлар ҳаққига дуо

02.05.2016

2011 йилдан буён Суриянинг мустабид режими ва бу режимга ёрдам бериб келаётган баъзи ваҳший давлатлар Сурия мусулмон халқини қирғинбарот қилишда давом этиб келаяпти.

Шу кунларда (2016 йил 1-май) Ҳалаб шаҳри тўхтовсиз ёғдирилаётган бомбалар билан вайрон қилинмоқда.

Ваҳший режим ва унинг ҳомийлари ёш болалар, аёллар, масжидлар, мадрасалар, шифохоналар ва барча бегуноҳ жонзотлару жамодотларни ҳам нишонга олмоқда. Давоми»

Электрон ҳужум ва техник носозликлар ҳақида билдиришнома

24.04.2016

Бир неча кун муқаддам сайтимизда баъзи бир техник носозликлар рўй бериб, қисқа муддат ишламай қолди.

Масъул ширкатдан сабабини суриштириб кўрганимизда серверга ҳужум қилинаётгани ҳақида хабар келди. Давоми»

Шайх Муҳаммадайюб раҳимаҳуллоҳнинг қисқача таржимаи ҳоллари

16.04.2016

Шайх Муҳаммадайюб асли Бирма диёридан бўлиб, Маккаи мукаррамага ҳижрат қилган мусулмон оилада 1372 ҳижрий (1952 милодий) санада таваллуд топганлар.

Ёшликларидан исломий тарбия билан улғайиб, 12 ёшга етганларида Қуръони каримни мукаммал ёд олганларлар. Давоми»

Таъзия: Ислом оламига машҳур шайх Муҳаммадайюб қори вафот этдилар

16.04.2016

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиувн

Бугун 1437 ҳижрий сана 9-ражаб шанба куни бомдод намозидан сўнг Ислом оламидаги энг машҳур қорилардан ҳисобланган, Масжиди Набавий имомларидан бирлари шайх Муҳаммад Айюб ибн Муҳаммад Юсуф ибн Сулаймон Умар раҳимаҳуллоҳ фоний дунёдан Охират ҳаётига риҳлат қилдилар. Давоми»