Муносабат


Эртага 10 октябр душанба Тосуо, индинга 11 октябр сешанба Ошуро рўзаси

09.10.2016

Бугун якшанбадан душанбага ўтар кеча Тосуо (муҳаррам ойининг тўқиззинчи куни) рўзасига ният қилиб, саҳарлик қилиш суннатлигини эслатиб қўймоқчимиз.

Эртага душанба Тосуо (9-муҳаррам) куни.

Ошуро (10-муҳаррам) рўзаси эса 11 октябр сешанба куни тутилади. Давоми»

Муҳаррам ойи бошланди (1438 ҳижрий 1 муҳаррам)

01.10.2016

Саудия арабистонидаги айрим биродарларимиздан олинаётган хабарларга кўра бир неча дақиқалар олдин йилнинг биринчи ойи бўлмиш муҳаррам ҳилолини кўришга муваффақ бўлинди.

Шунга биноан ҳозирги лаҳзалар 1438 ҳижрий сана муҳаррам ойининг биринчи кечаси ҳисобланади (2016 милодий 1 октябрдан 2 октябрга ўтар кеча).

Муборак тосуо ва ошуро (муҳаррам ойининг 9 ва 10 кунлари) 2016 йил 10 ва 11 октябр – душанба ва сешанба кунларига тўғри келади. Бу икки кунда рўза тутиш суннат, ўтган бир йиллик гуноҳлар мағфират этилишига сабаб бўлади. Давоми»

Зулҳижжа ойи 2016 йил 3 сентябр шанба куни бошланади, Қурбон ҳайити 12 сентябр душанба куни

01.09.2016

Саудия Арабистони Олий маҳкамаси Зулҳижжа ойи бошланиши ҳақида расмий баёнотини эълон қилди.

Маҳкаманинг қарори бўйича эртага 2016 йил 3 сентябр шанба муборак Зулҳижжа ойининг биринчи кунидир.

Демак, 2016 йил 11 сентябр якшанба Арафа куни, 12 сентябр душанба куни Явмун-Наҳр, яъни Ийдул-Азҳо байрами – Қурбон ҳайити бўлади, иншоаллоҳ. Давоми»

Эртага Зулқаъданинг 30 куни

01.09.2016

Маккаи мукаррамадаги биродарларимиздан келаётган хабарларга кўра бугун 1 Сентябр куни зулҳижжа ҳилоли кўринмади.

Саудия олий маҳкамасининг расмий баёноти кутиляпти.

Эртага 30 зулқаъда, 3 Сентябр шанба куни 1 зулҳижжа бўлиши аниқроқ бўлиб турибди.

Туркияда инқилобчилар шарманда бўлди

16.07.2016

Бир неча соатлар олдин Туркия армиясининг баъзи қонунбузар генераллари халқ томонидан сайланган расмий ҳукуматни ағдаришга ҳаракат қилдилар, аммо Туркия халқи олдида мағлубиятга учрадилар. Давоми»

Мадинаи мунаввара ҳурмати (2-қисм)

13.07.2016

Иймон Мадинага жамланади

6- ҳадис:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан риоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«إِنَّ الإِيمَانَ لَيَأْرِزُ إِلَى الْمَدِينَةِ كَمَا تَأْرِزُ الْحَيَّةُ إِلَى جُحْرِهَا». Давоми»