Муносабат
Рамазон ойи бошланди : 2017 м. 26-май жумъадан шанбага ўтар кеча 1438 ҳ. 1-рамазон кечаси ҳисобланади
Саудия Арабистони Олий маҳкамаси бир неча дақиқалар олдин эълон қилган расмий баёнотига кўра, бугун қуёш ботишидан олдинроқ самода Рамазон ҳилоли зоҳир бўлганини бир қанча мусулмонлар ўз кўзлари билан кўрганликлари собит бўлди.
Шундай қилиб, бу кеча 2017 йил 26-май жумъа кунидан шанба кунига ўтар кеча рамазон ойининг биринчи кечасидир. Давоми»
«Таровиҳ суҳбатлари» силсиласи ва рўзага оид долзарб савол-жавоблар «Ислом Овози» телеграмида
Ассалому алайкум…
Азиз ака-укалар, муҳтарама опа-сингиллар.
Мана, бу йилги Рамазони карим ойи ҳам яқинлашиб келмоқда.
Аллоҳ таоло барчаларимизни шундай илоҳий неъматларнинг қадрига етиб, умримизнинг ҳар бир лаҳзасини ғанимат билишга, манфаатли илмлар ўрганиб, солиҳ амаллар қилиб олишимизга муваффақ айласин…
Ушбу муносабат билан, Аллоҳнинг мадади ила, устозимизнинг 1431 ҳижрий (2010 милодий) йил рамазон ойида тақдим этган “Таровиҳ суҳбатлари” силсилаларини ва рўзага оид долзарб савол-жавобларни телеграм каналимиз орқали сиз азизларнинг эътиборингизга ҳавола этишни бошлаймиз. Давоми»
Бароат кечаси, Аллоҳнинг дунё осмонига тушиши, мушрик ва хусуматчини кечирмаслиги ҳақида
Кўпчилик мусулмонлар шаъбон ойининг ўртасидаги кечани «Бароат кечаси» деб номлаб олиб, у ҳақда ҳар-хил ривоятларни тарқатиб юрадилар. Давоми»
«Нақадар улуғсан…»
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо Каъбатуллоҳга назар ташлаб дедилар:
«ما أَعْظَمَكَ وأَعْظَمَ حُرْمَتَكَ ! ولَلْمُؤْمِنُ أَعْظَمُ عندَ اللهِ حُرْمَةً مِنْكَ»
«Нақадар улуғсан, ҳурматинг ҳам нақадар улуғ! Қасамки, мўминнинг ҳурмати Аллоҳ наздида сендан ҳам улуғроқдир!». Давоми»
Ислом тинчлик-омонлик дини
- «ИСЛОМ» ва «САЛОМ» сўзлари орасидаги боғлиқлик:
1. Ислом динини юборган Зот Аллоҳ таолонинг исми Ас-Салом;
2. Ислом динининг номи ҳам, моҳияти ҳам – тинчликдир; Давоми»
Podcast: Play in new window | Download