Муносабат


Қатли ом қилинаётган биродарларимиз учун қунут дуоси

04.09.2017


Бугун Бирма (Мьянма), Сурия, Ироқ ва бошқа кўплаб диёрларда мазлум мусулмонлар ваҳший режимлар остида қолганлар.

Ушбу аянчли қирғинлар муносабати билан биз аввало ўзимизни, қолаверса бутун дунё мусулмонларини барча гуноҳ-маъсиятлардан дарҳол тавба қилишга, Аллоҳ таолога кечаю кундуз илтижо қилиб, Ислом ва мусулмонлар ҳаққига нажот ва нусрат тилаб дуолар қилишга даъват қиламиз.

Қуйида устозимиз Обидхон қори аканинг ўғиллари Нуриддин қори укамизнинг овози билан ёзилган дуони эълон қилмоқдамиз, шояд араб тилини билмайдиган биродарларимиз ҳам қайта-қайта эшитиб, дуо қилиб юрсалар ва Аллоҳ таоло ижобат этса ажаб эмас. Давоми»

Муҳиддин Обидхон қори ўғлининг таржимаи ҳоли

01.09.2017

Таваллуд ва таҳсили

1978 йил, Ўзбекистоннинг Наманган шаҳрида, мусулмон оилада таваллуд топган. Отаси, машҳур уламо Обидхон қори Собитхон ўғиллари Тошкент шаҳар Тўхтабой масжидининг собиқ имом-хатиби, онаси Мунирахон ая.

Ёшлигидан ота-онаси, ҳамда бобоси Собитхон ота ва бувиси Муҳаррамхон ая қўлларида бошланғич диний таълимни олган. Давоми»

Қурбон ҳайитингиз – Ийдул Азҳо байрами муборак бўлсин

31.08.2017

Барча мўмин-мусулмон биродарларимизни ушбу улуғ айём билан чин дилдан қутлаймиз!

Буюк Раббимиздан бутун оламга ҳидоят ва раҳмат, Аҳли Исломга мағфират ва нусрат ато қилишини сўраймиз. Давоми»

Арафа куни рўзаси ҳақида муҳим эслатмалар

30.08.2017

Муҳтарам ака-укалар, муҳтарама опа-сингиллар !

Аллоҳ таоло барчаларингизга яқинлашиб қолган (2017 йил 1-сентябр жума кунига тўғри келаётган) ИЙДУЛ АЗҲО – ҚУРБОН ҲАЙИТИни муборак қилсин…

Маълумки, эртага (1438 ҳижрий йил 9-зулҳижжа 2017 милодий 31-август пайшанба) улуғ айём АРАФА КУНИдир.

Ушбу муносабат билан сиз азизларга Арафа куни рўзасини эслатиб ўтмоқчимиз. Давоми»

Зулҳижжа ойи бошланди

22.08.2017

Саудия Арабистони Олий маҳкамаси ҳозиргина Зулҳижжа ойи бошланганини эълон қилди.

Маҳкаманинг қарори бўйича 2017 милодий 23 август чоршанба 1438 ҳижрий сана муборак Зулҳижжа ойининг биринчи кунидир.

Арафа куни (9-зулҳижжа) 2017 йил 31 август пайшанба кунига тўғри келадиган бўлди.

Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайити эса 2017 йил 1 сентябр Жумъа куни бўлади. Давоми»

Масжидул-Ақсо ва Ал-Қудс шаҳри

22.07.2017

  • Энг улуғ масжидлар учта: Масжидул-Ҳаром, Масжиди набавий ва Масжидул-Ақсо – Байтул-Мақдис масжиди.
  • Масжидул-Ҳаромда ўқилган намознинг савоби юз минг баробар, Масжиди набавийда минг баробар қилиб кўпайтириб берилади. Масжидил-Ақсода эса, бир ривоятда икки юз эллик баробар, бошқа ривоятда беш юз баробар дейилган.
  • Барча намозлар қиблага қараб ўқилиши шарт. Қибла эса Исломнинг аввалида Масжидул-Ақсо бўлган. Шунинг учун Масжидул-Ақсо «Икки қибланинг аввалгиси» деб ҳам лақабланади.

Давоми»