* Тоиф шаҳрининг марказий масжиди ва тарихий маҳалласидан лавҳа;
* Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этган пайтлари 13-14 ёшли болакай, буюк аллома бўлиб улғайган Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ҳаётларидан ибратлар; Давоми»
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмий вебсайтидаги «Қидирувдаги шахслар» рўйхатидан таниқли уламо Обидхон қори Назаров ҳақидаги маълумотлар олиб қўйилган. Давоми»
Дунёнинг бир қатор мамлакатлари ҳижрий 1439, милодий 2018 йилнинг муборак рамазон ойи келаётган пайшанба куни бошланишини эълон қилдилар.
Саудия Арабистони Олий маҳкамаси мажлисининг бир неча дақиқалар олдин эълон қилган қарорида ҳам бугун самода янги ҳилол кўринмагани туфайли чоршанба шаъбон ойининг 30-куни деб ҳисобланиши айтилди.
Шундай қилиб, 2018 йил 17 май – пайшанба куни рамазон ойининг биринчи кунидир.
Фурсатдан фойдаланиб, Ислом Овози таҳририяти барча мусулмонларни рамазон ойи билан муборакбод этади.
Аллоҳ таоло барчаларимизга бу ойда Ўзининг кўпдан-кўп яхшиликларини насиби рўзи айласин!
Кеча – Душанба (2018 йил 30-апрел) Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида мусулмонларнинг яна бир азамат ўғлони муҳтарам Абдураҳмон ака Иброҳимов 58 ёшларида Охиратга риҳлат қилдилар. Жанозалари бугун – Сешанба (2018 йил 1-май) пешин намозида Чимир Ота масжидида ўқилди.
Ушбу таъсирли муносабат билан Ислом Овози таҳририяти у кишининг оила аъзоларига, яқинларига ва Аллоҳ йўлидаги барча биродарларига чуқур таъзияларини изҳор этади. Давоми»