Муносабат


Дунган халқи уламоларидан шайх Сулаймон домла – Қуръони карим муфассири – Охиратга риҳлат қилдилар

04.10.2024

«Барчамиз Аллоҳнинг қулларимиз, барчамиз У Зотнинг ҳузурига қайтгувчимиз»

Сулаймон Сусуза домламиз 1950 йил таваллуд топган, Қирғизистон давлати фуқароси, узоқ йиллар давомида ислом илмлари билан шуғулланиб, дунган халқига таълим-тарбия майдонида кўп хизмат қилиб яшаган буюк аҳли илм устозлардан.

Сулаймон домла 80 йилларда Ўзбекистонга сафар қилиб, Андижон шаҳрида шайх Абдулвали қори акадан ҳам таҳсил олганлар.

Умрларининг охирги йилларида дунган тилида қатор исломий китобларни тасниф этдилар. Жумладан, Қуръони каримни бошидан охиригача тафсир қилиб чиқдилар, Саҳиҳул-Бухорий таржимасини ҳам тамомладилар . Давоми»

Бу кеча саҳарлик қилиб рўза тутамиз, эртага ҳам иншоаллоҳ

14.07.2024

Бугун якшанбадан душанбага ўтар кеча Тосуо (муҳаррам ойининг тўқиззинчи куни) рўзасига ният қилиб, саҳарлик қилиш суннат.

Эртага душанба Тосуо (9-муҳаррам) куни 2024 милодий йил 15-июлга тўғри келаяпти.

Ошуро (10-муҳаррам) рўзаси 2024 милодий йил 16-июл сешанбага тўғри келаяпти.

Ошуро Ислом динимизда улуғланган айёмлардан бири.  У кунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга ва у кишига эргашган мўминларга нажоту нусрат бериб, Фиръавн ва унинг аскарларини денгизга ғарқ қилиб ташлаган.

Ошуро куни рўза тутиш суннат, бир йиллик гуноҳи сағираларимиздан покланиб оламиз Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таолонинг тавфиқи ва мадади ила Давоми»

«Янги йил дуоси» ҳақидаги эътирозга жавоб

08.07.2024

Абдуллоҳ ибн Ҳишом Ал-Қураший Ат-Таймий розияллоҳу анҳумо ривоят қилган дуони таржимаси билан Ислом Овози саҳифасида эълон қилганимиздан сўнг биродарларимиздан бирлари эътироз билдирдилар, гўё биз бу ривоятни нотўғри таржима қилиб, янги йилни байрам қилишга чақираётган эканмиз.

Жавобимиз заруратсиз узайиб кетмаслиги учун асосий иккита нуқтага тўхталиш билан кифояланамиз. Давоми»

Ислом оламида энг машҳур уламолардан бирлари шайх Абдулмажид Аз-Зиндоний Охиратга риҳлат қилдилар

22.04.2024

«Албатта барчаларимиз Аллоҳнинг бандаларимиз ва шак-шубҳасиз ҳаммамиз У Зотнинг ҳузурига қайтгувчимиз»

(Бақара сураси, 156-оят)

Бугун Ислом олами учун яна бир қайғули хабар тарқалди. Узоқ йиллардан буён Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардаги илмий мўъжизаларни шарҳлаб келган, қанча-қанча инсонлар Ислом дини ҳақ дин эканига тўла ишонч ҳосил қилиб иймон келтиришларига сабаб бўлган, дин ва дунё илмларининг қатор фанлари бўйича мутахассис уламо, яманлик шайх Абдулмажид Аз-Зиндоний Охиратга риҳлат қилдилар. Давоми»

Ўлим ҳақиқати келгунича Раббингизга ибодат қилинг !

11.04.2024

«(Шунингдек), то сизга аниқ нарса (яъни, ўлим ҳақиқати) келгунича Раббингизга ибодат қилинг (тоат-ибодатларда бардавом бўлинг)

(Ҳижр сураси, 99-оят)

Янги ҳилолни кузатиш бўйича баъзи муҳим маълумотлар

08.04.2024

Бисмиллаҳ…
Алҳамду лиллааҳ…
Ягона Илоҳимиз Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтамиз, улуғ пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳнинг салавотлари бўлсин деб дуолар қиламиз…

Аммо баъд.

Биз ҳозир Мадинаи мунавварада 1445-ҳижрий сана муборак рамазон ойининг 29-куни кундузида турибмиз Давоми»