07.04.2019

1440 ҳижрий сана (2019 милодий йил) Шаъбон ойи бошланди (Бугун якшанба 1 шаъбон – 7 апрел). Қайта нашр этилаётган ушбу мақолада қуйидаги масалалар билан танишасиз:
* Шаъбон ойи рўзаси;
* Шаъбон ойида Қуръони карим тиловати;
* Шаъбонда муҳтожларга садақалар бериш.
Аллоҳнинг марҳамати ила муборак рамазон ойи яна яқинлашиб келмоқда.
Шундай экан, биз ҳозирдан бошлаб нафл рўзаларимизни, Қуръони карим тиловатларини ва Аллоҳ йўлидаги садақаларимизни кўпайтириб туришимиз дунё-ю охират бахтига етишимизга ва Раббимиз ҳузурида мартабамиз кўтарилишига сабаб бўлади. Давоми»
31.03.2019

Шайх Обидхон қори яна Швеция шифохоналаридан бирига ётқизилганлар. Сабаби, охирги кунларда ўпкаларининг бир қисми шамоллаганди. Ҳолатни текширган мутахассис дўхтирлар Қори акани шифохонада олиб қолишган. Уларнинг айтишича, шайх Обидхон қори аканинг соғликлари, алҳамдулиллаҳ, барқарор. Давоми»
16.03.2019

«Баъзи одамлар мўминларга қарата : «Албатта, бутун халойиқ (яъни, кофирларнинг даҳшатли кучларга эга бўлган аскарлари, хавфли хизматлари…) сизларга қарши жуда катта ва қўрқинчли кучларни тўплаб бостириб келяптилар, улардан қўрқинглар (таслим бўлиб, динингизни ташлаб тура қолинглар)» дейишганда, мўминлар улардан қўрқиш ўрнига, иймонлари яна ҳам зиёда бўлиб Давоми»
15.03.2019

globalnews.ca
”Шубҳасиз барчамиз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Унинг ҳузурига қайтгувчимиз”
Бугун Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги икки масжидга номаълум қуролланган шахс бостириб кириб жумъа намозига йиғилган тинч аҳолига қарата автомат ўқ отар қуроли билан ҳужум қилган.
300 киши атрофида ибодат учун йиғилган мусулмонларнинг 50 га яқини (ораларидаги ёш болалар ҳам) воқеа жойида шаҳид қилингани айтиляпти. Яна камида 20 киши шифохонага ярадор ҳолида олиб кетилган. Умумий яраланганларнинг сони эса анча кўплиги билдирилди. Давоми»
14.03.2019
Ислом тарихидаги энг биринчи зилзила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан бир неча йил ўтиб, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу халифаликлари ҳам ниҳоясига етиб, Умар розияллоҳу анҳунинг халифаликлари давом этиб турган пайт рўй берган Давоми»