Ҳилол кўринмади
Эртага Рамазон ойининг 30-куни.
Фитр байрами 1-шаввол (2020 йил 24-май) якшанба куни бўлади иншоаллоҳ
Рамазон ойининг охирги кечасини ва охирги кунини ғанимат билайлик, биродари азизлар. Давоми»
Эртага Рамазон ойининг 30-куни.
Фитр байрами 1-шаввол (2020 йил 24-май) якшанба куни бўлади иншоаллоҳ
Рамазон ойининг охирги кечасини ва охирги кунини ғанимат билайлик, биродари азизлар. Давоми»
Ҳусанхон домла – наманганлик машҳур аҳли илм устоз – узоқ йилларга чўзилган қамоқда, қийноқлар туфайли бемор бўлиб қолиб ётган ҳолларида, бугунги улуғ соатларда вафот этиб Охиратга риҳлат қилдилар, Аллоҳ таоло Ўзи у зотни буюк шаҳидлар қаторида қабул этсин…
«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъувн»
Мана муборак Рамазон ойининг охирги ўн кунлигига ҳам етиб келдик.
Бугун – 2020 йил 13 май чоршанба куни Қуёш ботиши билан йил давомидаги энг улуғ ўн кечанинг биринчиси 21-рамазон устимизга ташриф буюради.
Ватанимиздаги мусибатли кунлар муносабати билан
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Кимки бир мўминдан дунё машаққатларидан бирини кеткизса, Аллоҳ ундан Қиёмат кунининг машаққатларидан бирини кеткизади. Кимки бир қийналганга енгиллик яратиб берса, Аллоҳ унга бу дунёда ва Охиратда енгиллик яратади Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
Салафи солиҳларимизнинг гуноҳлари камлиги туфайли бирон мусибат келса дарҳол қайси гуноҳлари учун келганини билишар, тавба қилиб ўзларини ислоҳ қилиб олишарди, натижада мусибат ораларидан тезда йўқоларди.
Биз эса, гуноҳларимизнинг адади ҳам тури ҳам кўпайиб кетганлигидан бошимиздаги мусибатларнинг қайси бири ҳаётимизда қилиб юрган гуноҳларимизнинг қайси турдагисининг нечанчи сони дастидан келганини билолмай ҳалакмиз. Давоми»
Домлаларимиздан бирлари «Биз биринчи марта карантинга кираётганимиз йўқ, аввал отамизнинг белларида, кейин онамизнинг бачадонларида карантинга олинганмиз, ҳали яна қабр карантинига тушамиз. Энг муҳими, бугунги карантинни тезроқ Аллоҳга тавба-тазаррулар қилиб, тоат-ибодатлар билан ғанимат билиб олишимиз керак…», деб насиҳат қилдилар. Ажойиб ҳикматли гап Давоми»