Муносабат


Охирги ўн кеча

02.05.2021

Бу кеча (2021 милодий йил 2-май якшанбадан 3-май душанбага ўтар кеча) 1442 ҳижрий сана муборак рамазон ойининг охирги қисми бошланяпти.
Расулуллоҳ алайҳиссалом бундай бебаҳо фурсатни жуда ҳам ғанимат билардилар ва ўз умматларини ҳам шунга даъват қилардилар.
Қуйида у зотнинг шу мавзудаги муборак ҳадиси шарифларидан фақатгина уч намуна келтириш билан чекланамиз.

Давоми»

Шаъбон ойи бошланди, қарзларимизни тезроқ адо этиб олайлик

15.03.2021

ISLOM OVOZI

Бугун – 2021 йил 14 март душанба куни шаъбон ойининг биринчи кунидир.

• Зиммасида қазо ёки вожиб рўзаси борлар учун эслатма:

Кимнинг зиммасида ўтган йиллардаги рамазон рўзаларидан ёки бошқа вожиб рўзалардан қарзи бўлса рамазон ойи келишидан аввал тезроқ тутиб беришга шошилсин. Зеро, келаётган муборак рамазон ойига бор-йўғи 29 кун қолди холос.

Хусусан, ҳар ойда бир неча кун ҳайз қони келиши билан узрли ҳолатда бўлганлиги ёки ўтган рамазон ойида кўзи ёришиб нифосли бўлиб қолганлиги туфайли зиммасида қазо рўзалар тўпланиб қолган опа-сингилларимизга ва уларнинг эрларига бу бир эслатма.

Эри бор аёл нафл рўза тутиши учун эридан рухсат сўраши лозим.

Қазо рўзаларни ва вожиб рўзаларни тутиб беришда эса, эрларини хабардор қилиб қўйишлари, эрлари уларга қаршилик билдирмасликлари даркор.

 

• Шаъбон ойида нафл рўзалар тутиш фазилати

Инсон ўз зиммасидаги қарз рўзаларни тутиб бермасдан туриб нафл рўза тутиши жоиз бўлмайди.

Зиммасидаги вожиб рўзаларни тутиб бўлган мўмин ва мўминаларни шаъбон ойини ғанимат билишга тарғиб этилади.

Бухорий, Муслим ва бошқа муҳаддис имомларнинг ҳадис тўпламларида ривоят қилинади, Оиша онамиз айтадилар:

عن عائشة رضي الله عنها قالت: «ما رأيت رسول الله صلى الله عليه وسلم استكمل صيام شهر إلا رمضان ، وما رأيته أكثر صياما منه في شعبان». رواه البخاري ومسلم.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазон ойидан бошқа бирор бир ойни (бошидан охиригача) мукаммал тарзда рўза тутганларини кўрмаганман. Шаъбон ойидан бошқа ойларда эса шаъбон ойидаги каби кўп рўза тутганларини кўрмаганман».

Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаъбон ойининг бошидан охиригача эмас, балки кўп қисмида рўза тутар эдилар.

Имом Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадисни шарҳлаб айтадилар:

«Шаъбон ойи рўзаси муҳаррам ойларнинг рўзасидан афзал. Нафл (рўза)ларнинг афзали рамазон ойига яқин – ундан олдин ва ундан кейин бўлганидир. (Бу рўза) худди фарз намозлардан олдин ва кейин ўқиладиган суннат намозларга ўхшаш мартабада бўлиб, фарз ибодатни бажаришда йўл қўйилган камчиликларни тўлдиради. Суннат намозлар умумий нафл намозлардан кўра афзалроқ бўлгани каби, рамазондан олдинги ва кейинги рўза ҳам рамазондан анча узоқ бўлган рўзадан афзалроқ бўлади». (Латоифул маъориф китоби: 138-бет).

Шаъбон ойида рўза тутишга тарғиб этилишининг ҳикматларидан яна бири, чунки бу рўза рамазон ойига тайёргарлик ҳам бўлади. Рўза тутиб юришга одатланиб олган киши рамазон ойида ҳеч қандай машаққатга учрамасдан бемалол рўза тутади.

Бундай улуғ кунлар барчамизга муборак бўлсин. Илоҳо, тоату ибодатларда собитқадам туриб эсон-омон рамазон ойига ҳам етиб олайлик, рамазон ойини ҳам аъло даражада қадрига етиш насиб бўлсин, Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин…

T.me/islomovozi

 

«Исрофгарчиликка йўл қўйманг. Албатта исроф қилгувчилар шайтонларнинг биродарларидир…»

05.11.2020

Нодон кимсаларнинг соғлом ақл соҳиблари иқрор этмайдиган қилиқлари билан Ислом ва мусулмонлар шаънига лой чапламоқчи бўлаётганлар диққатига Давоми»

Жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаънларини қандай ҳимоя қиламиз?

05.11.2020

Қуйидагилар бу хусусда ҳар биримиз қилишимиз лозим бўлган амалий ишлардир:

  1. Бутун ҳаётимиз давомида Аллоҳ таоло ва унинг пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга итоатда бўлиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқ ва суннатларига эргашиш.
  2. У зотнинг сийратлари ёзилган ишончли китобларни ҳар хил тилларга (жумладан француз, инглиз, рус ҳамда ўзбек тилларига) таржима қилиб мунтазам тарқатиб бориш.

Давоми»

Уммати Муҳаммад дуо-илтижолари

02.11.2020

Мусулмон халқлар жуда раҳимдил бўлишади. Кофиру золимларга ҳам имкон қадар фақат ва фақат ҳидоят тилаб, яхшиликлар сўраб дуо қилиб юришади доим.

Камдан-кам ҳолатларда, ваҳшийлар жуда ҳам ҳаддан ошиб кетишган пайтлари бир оз муддат дуои бад қилишга мажбур бўлишади. Давоми»

Таъзия: шайх Алоуддин Мансур домла вафот этдилар

13.10.2020


Тошкент шаҳридаги баъзи биродарларимиздан келаётган қайғули хабарга кўра, шайх Алоуддин Мансур Охиратга риҳлат қилибдилар.

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъувн»

Давоми»