Муносабат
Салавот айтишга буюрган оят ва «Салавоти Иброҳимийя» ўқилиши
Салавот айтишга буюрган оят ва «Салавоти Иброҳимийя» ўқилиши Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
Замонамизнинг «Асҳобул-ухдуд»лари с и о н и с т лар ва уларга қарши ҳеч қандай чора кўрмаётганлар
Замонамизнинг «Асҳобул-ухдуд»лари с и о н и с т лар ва уларга қарши ҳеч қандай чора кўрмаётганлар бегуноҳ инсонларни – гўдаклару аёлларни, шифохоналарда ётган ярадору беморларни ёқиб, куйдириб, кул қилиб, ўлдириб, қириб, томошабин бўлиб ўтирибдилар.
Бугун яна Ғ а з з а да Шуҳадоул-Ақсо деб номланган шифохонада бинолар вайрон қилиб ташланганидан чодир тикиб , бу дунёдан охирги нафасларини олаётган ғ а з з а л и к мазлум болалару аёллар устига яна бомба ташлаб, худди Буруж сурасида Аллоҳ таоло хабар берган воқеани қайта такрорлашди янги «Асҳобул-ухдуд»лар. Давоми»
Дунган халқи уламоларидан шайх Сулаймон домла – Қуръони карим муфассири – Охиратга риҳлат қилдилар
«Барчамиз Аллоҳнинг қулларимиз, барчамиз У Зотнинг ҳузурига қайтгувчимиз»
Сулаймон Сусуза домламиз 1950 йил таваллуд топган, Қирғизистон давлати фуқароси, узоқ йиллар давомида ислом илмлари билан шуғулланиб, дунган халқига таълим-тарбия майдонида кўп хизмат қилиб яшаган буюк аҳли илм устозлардан.
Сулаймон домла 80 йилларда Ўзбекистонга сафар қилиб, Андижон шаҳрида шайх Абдулвали қори акадан ҳам таҳсил олганлар.
Умрларининг охирги йилларида дунган тилида қатор исломий китобларни тасниф этдилар. Жумладан, Қуръони каримни бошидан охиригача тафсир қилиб чиқдилар, Саҳиҳул-Бухорий таржимасини ҳам тамомладилар . Давоми»
Бу кеча саҳарлик қилиб рўза тутамиз, эртага ҳам иншоаллоҳ
Бугун якшанбадан душанбага ўтар кеча Тосуо (муҳаррам ойининг тўқиззинчи куни) рўзасига ният қилиб, саҳарлик қилиш суннат.
Эртага душанба Тосуо (9-муҳаррам) куни 2024 милодий йил 15-июлга тўғри келаяпти.
Ошуро (10-муҳаррам) рўзаси 2024 милодий йил 16-июл сешанбага тўғри келаяпти.
Ошуро Ислом динимизда улуғланган айёмлардан бири. У кунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга ва у кишига эргашган мўминларга нажоту нусрат бериб, Фиръавн ва унинг аскарларини денгизга ғарқ қилиб ташлаган.
Ошуро куни рўза тутиш суннат, бир йиллик гуноҳи сағираларимиздан покланиб оламиз Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таолонинг тавфиқи ва мадади ила Давоми»
«Янги йил дуоси» ҳақидаги эътирозга жавоб
Абдуллоҳ ибн Ҳишом Ал-Қураший Ат-Таймий розияллоҳу анҳумо ривоят қилган дуони таржимаси билан Ислом Овози саҳифасида эълон қилганимиздан сўнг биродарларимиздан бирлари эътироз билдирдилар, гўё биз бу ривоятни нотўғри таржима қилиб, янги йилни байрам қилишга чақираётган эканмиз.
Жавобимиз заруратсиз узайиб кетмаслиги учун асосий иккита нуқтага тўхталиш билан кифояланамиз. Давоми»