12.02.2015
(Обидхон қори Назаровга суиқасд уюштирилганлигининг
икки йиллиги муносабати билан 2014 йили Стокҳолмда
ўтган намойишдан лавҳа)
Швецияда яшаётган бир гуруҳ ўзбекистонликлар шу йилнинг 20 февраль куни Стокҳолмда пикет ўтказиш ниятидалар. Норозилик тадбири, ташкилотчиларга кўра, 2012 йил февраль ойида Стрёмсунд шаҳрида машҳур имом Обидхон қори Назаровнинг ҳаётига суиқасд уюштирилганига уч йил тўлиши муносабати билан ўтказилади.
Давоми»
06.07.2012
Обидхон қори Назаровга қилинган суиқасдга алоқадор икки ўзбекистонликка айблов эълон қилган Швеция прокурори Озодликка бу жиноятни бевосита амалга оширган шахсга оид жиддий маълумот тўпланганини билдирди.
Швеция прокурори Кристер Питерсен Остершунд шаҳар судида 6 июл куни маҳаллий вақт билан соат 11:00 да бошланган эшитувларда асли ўзбекистонлик Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминовага нисбатан расман айбловларни эълон қилди. Давоми»
26.05.2012
Шу йил феврал ойида Швеция шимолида ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон қори Назаровнинг отиб кетилишига алоқадор шахсни ҳибcга олиш ордери чиққан.
Давоми»
16.05.2012
Швеция полицияси таниқли имом Обидхон қори Назаровни ўлдиришга уринган шахсга ëрдам берганликда айбланаëтган икки Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди.
Шошилинч хабар
Обид қори Назаровга уюштирилган суиқасд бўйича тергов олиб бораётган Швеция прокурори Кристер Петерсоннинг Озодликка айтишича, асли ўзбекистонлик бўлган икки шахс 15 май куни Швеция жанубидаги Скене шаҳрида қўлга олинган. Давоми»
16.05.2012
Швед матбуотига кўра, ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон қори Назаров ҳаётига суиқасд қилишга алоқадорликда гумонланиб, ёшлари ўттизларда бўлган икки шахс қўлга олинган. Давоми»
23.04.2012
Айни пайтда Ўзбекистон телевидениеси «Ёшлар» канали 24 август куни муҳожиротдаги таниқли имом Обидхон қори Назаровнинг шогирди экани айтилган шахсни диний экстремизм билан бир қаторда ҳамжинсбозлик ёки гомосексуализмда айбловчи кўрсатувни намойиш этган.
Давоми»
Podcast: Play in new window | Download