27.11.2015
Бугун Швециядаги Остершунд шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаровга суиқасдда айбланаётган Юрий Жуковский устидан 23 ноябрь куни бошланган маҳкама жараёни якунланди.
Прокурор Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради. Унинг ишонишича, суиқасдга Обид қорининг фаолияти сабаб бўлган.
Суд сўнгида ҳакам Жуковскийни ҳукм эълон қилингунга қадар қамоқда сақланишини маълум қилди. Ҳукм 15 декабргача эълон қилинади. Давоми»
27.11.2015
Швециянинг Остершунд шаҳрида 2012 йили 22 феврал куни ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон қори Назаров ҳаётига суиқасд қилишга уриниш юзасидан маҳкама иши давом этмоқда.
Маълумки, қотиллик уринишида Ўзбекистон фуқароси Юрий Жуковский айбланмоқда.
Ҳозирги босқичда Юрий Жуковский Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматига тўғридан-тўғри боғланмаган.
«Юрий Жуковскийга буйруқ берган шахслар бор ўртада, камида битта, бир нечта шахслар бор. Ўша шахслар буйруқни Ўзбекистондан олгани тахмин қилинмоқда ҳозир. Бу ерда шунга ишора қилувчи бир қанча далиллар бор», Обидхон Назаровнинг маҳкама жараёнини кузатаётган ўғли Довудхон Назаров. Давоми»
28.08.2015
Озодлик радиоси
2015 йил, 28 август
Обид қори Назаровга суиқасдни бевосита бажарганликда гумонланаётган шахс Швецияга экстрадиция қилингани турли саволларнинг юзага чиқишига сабаб бўлди. Бу саволларга Қурултой эшиттиришида Россия¸ Швеция ва ўзбекистонлик экспертлар иштирокида жавоб изладик. Қурултой бош мавзусини эса Обид қорига ўқ узганликда айбланган кишининг экстрадиция қилиниши ортида нима бор¸ деган савол белгилади. Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
26.08.2015
Швеция расмийлари ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон қори Назаров ҳаётига суиқасдни амалга оширишда гумон қилинган шахс экстрадиция қилингани ҳақидаги хабарларни тасдиқладилар.
Давоми»
20.02.2015
Швециядан бошпана топган ўзбекистонлик имом Обидхон қори Назаровга уюштирилган суиқасд санаси муносабати билан ўзбекистонлик муҳожирлар Швеция ва Туркияда норозилик намойишлари уюштирганлар.
Давоми»
16.02.2015
Швециядаги шифохонада қолаётган ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон қори Назаровнинг соғлиги анча яхшилангани, чекланган сондаги зиёратчилар билан сўзлаша бошлагани айтилди. 22 февраль куни имомга нисбатан суиқасд содир этилганига 3 йил тўлади. Аммо жиноят терговчилари ҳануз сукут сақламоқда. Давоми»
Podcast: Play in new window | Download