Матбуот


‘Андижон қирғинининг таҳқирли оқибатлари’

13.05.2016

 

«Қўшма Штатлар, Оврўпо Иттифоқи ва бошқа халқаро ташкилотлар Андижон қирғинидан 11 йил ўтиб Ўзбек ҳукуматини ҳисоб беришга чақириш даъватларини янгилашлари лозим», деб баёнот берган Human Rights Watch. Давоми»

ҲРУ: Ўзбекистон ҳукумати Андижон қирғини учун жавоб бериши керак

13.05.2016

Бугун Андижон хунрезлигининг 11 йиллиги хотирланмоқда. Халқаро ташкилотлар эълон қилган баёнотларда жаҳон ҳамжамияти 11 йил аввалги қатлиом учун Ўзбекистонни жавобгарликка тортишга чақирилади.

Ҳуқуқ фаоллари 13 май воқеалари ортидан Ўзбекистон ҳукумати бошлаган репрессиялар ҳамон авж олишда давом этаётганини айтишади. Давоми»

«Диктаторнинг узун қўли»

26.02.2016

Ал-Жазира телеканали томонидан икки йил муқаддам намойиш этилган ушбу ҳужжатли фильмда устозимиз Обидхон қори Назаровнинг фаолиятлари ва у кишига уюштирилган суиқасд ҳақида сўз боради.

Прокурор: Полониум суиқасдига ўхшашликлар

10.02.2016

Обидхон қори жонига қасд қилган Юрий Жуковский 18 йилга қамалди

15.12.2015

 
Швециянинг Остершунд шаҳрида таниқли имом Обидхон қори Назаров ҳаётига суиқасд қилишга уриниш юзасидан маҳкама Юрий Жуковскийни 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Обидхон қори Назаров 2012 йили 22 феврал куни Швецияда отиб кетилган эди.

Айни воқеа Швеция жамоатчилигини ларзага солган ва айрим журналистлар, жамоат арбоблари Обидхон қори Назаровни ўлдириш буйруғи Ўзбекистондан келгани ҳақида тахминларни ўртага ташлашган эди. Давоми»

Жуковскийга умрбод қамоқ жазоси сўралди

27.11.2015

Ўзбекистонлик имом Обидхон қори Назаровга суиқасд уриниши юзасидан ўтаётган маҳкамада швед прокурори айбланувчи Юрий Жуковскийга умрбод қамоқ жазоси берилишини сўраган.

Остершунд туман маҳкамасида прокурор Кристер Петерссон қотиллик уриниши ортида ўзбек махсус хизматлари турганини айтган. Давоми»