Матбуот


Бирма (Мянма)даги мусулмонлар учун молиявий ёрдам манзиллари

06.09.2017

Муҳтарам биродарлар, ака-укалар ва опа-сингиллар!

Бирма (Мянма) даги “қатли ом” (геноцид) натижасида уйсиз, ватансиз, бошпанасиз қолган мусулмон биродарларимиз, опа-сингилларимизга моливий ёрдам бериш ниятида бўлсангиз қуйида келтирилган турли хайрия жамғамалари орқали пул ўтказишингиз мумкин: Давоми»

Қурбон ҳайити куни эълон қилинган «Қалам жамияти»дан ҳамкорликка даъват

03.09.2017

Ассалому алайкум …

Ҳурматли биродарлар, ака-укалар ва опа-сингиллар!

“Қалам”нинг дунёга келишига бир неча мақсадлар туртки бўлди.

Улардан бири бугун интернетдан фойдаланаётган дунёнинг тўрт бурчагида яшовчи ўзбекзабонларни бир-бирлари билан мулоқотини йўлга қўйишдир. Давоми»

Қори йигит кома ҳолатида ҳам намоз ўқиб, Қуръон тиловат қилмоқда

16.08.2017

Абдураҳим Шамсурий исмли индонезиялик қори йигит Мадинаи мунавварадаги Ислом Университетининг Қуръони карим факультети талабаси.

Қуръони каримнинг 7 та қироатини 14 та ривоятлари билан ёд олиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламгача бўлган илмий шажараларини қўлга киритган, устозларидан Қуръон ижозаси гувоҳномалари бор. Давоми»

Мурожаатнома: «Сохта айбловлар билан қамалган барча инсонлар озод этилсин…»

11.05.2017

БМТ ИҲК комиссари Зайд Раад ал- Ҳусайннинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан Ўзбекистон фуқаровий жамият вакилларининг мурожаати

10-12 Май кунлари БМТ ИҲК делегациясининг Бош комиссари Зайд Раад ал- Ҳусайн бошчилигида расмий ташрифи бўлиб ўтади.  Давоми»

Швециядаги теракт бўйича Довудхон Обидхон қори ўғли билан савол-жавоб

11.04.2017

Би-би-си Ўзбек:

Стокгольм ва шу каби шаҳарларда тинч аҳолига ҳужумларни амалга оширишда гумон қилинаётганларнинг мусулмонлиги айтилмоқда. Улар бу ҳаракатлари учун жиҳодий гуруҳлардан илҳомланиши хабар қилинади.

Швецияда истиқомат қилувчи таниқли уламо Обид қори Назаровнинг ўғли, islomovozi.org (islomovozi.com) сайти масъулларидан Довудхон Назаровнинг айтишича, ҳужумчиларнинг бу ҳаракатлари учун динда бирор асос йўқ. Унга кўра, шариат шартларидан бири – динсиз ва диндор билан келишувга бирдек амал қилиш керак. Давоми»

Суиқасддан 5 йил ўтиб: Қори аканинг янги суратлари

21.02.2017

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу.

Муҳтарам устозимиз Обидхон қори аканинг ҳаётларига қарши уюштирилган мудҳиш суиқасддан кейин мана беш йил ўтди.
Шу муносабат билан сиз азизларга ушбу мaхсус лавҳани тайёрладик. Ундa мана шу беш йилгa оид баъзи муҳим воқеа ва ҳодисaларни эслаб, ортидaн Қори аканинг бугунги ҳаётларига ҳам бироз тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламиз.
Маълумки, Обидхон қори ака узоқ йиллик диний фаолиятлари туфайли Каримов режими томонидан тинимсиз таъқиб ва тазйиқлар остида ҳаёт кечириб келдилар. Ҳатто вaтaнлaридaн ташқарида ҳaм у кишини эркин яшашларига йўл қўйилмади.  Давоми»