03.06.2016
Шайх Обидхон қори
Швеция, 1428 ҳ. (2007 м.)
Ваъдага вафо ҳам мўминга хосдир,
Бу ой иншоаллоҳ қолмас гуноҳим.
Ғанимат фурсат бу, тавбалар ростдир,
Ададсиз малаклар бўлгай гувоҳим. Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
06.11.2011
Иймон тўла нурли хонадонларга,
Исломий биродар – жонажонларга!
Элу юрт қатори етгай хушхабар:
– Бугун Ийди Қурбон! Аллоҳу Акбар! Давоми»
09.10.2008
Бу шеърда ҳар бир мусулмон бола билиши лозим бўлган 6та масалага ишора бор. Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
08.10.2008
بسم الله الرحمن الرحيم السلام عليكم ورحمة الله وبركاته
Ажойиб топишмоқлар учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин. Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
21.12.2007
2003 йил сўнггида бир неча маҳбус мусулмоннинг озодликка чиққанлари хабари тарқалган кунларда туғилган мисралар
Ҳамдким, кузатдик хайру хўш қилиб,
Зулҳижжа ойининг улуғ тунларин.
Қарши олдик бугун кўнгил хуш бўлиб,
Ал-Азҳо байрамин қутлуғ кунларин.
Мазлуму фақиру маҳбус қулларинг
Ёлвориб сўрайди Қуддус Зотингдан:
Ўзбекистон узра раҳмат гулларинг
Ёғдиргил туганмас баракотингдан.
Сабаб қил биз учун фахру ғурурга
Синовлардан ўтган иродаларни,
Чиқарганинг Ўзинг зиндондан нурга
Қалбимиз парчаси биродарларни.
Варақлар ортидан олис замонлар
Кофирлар зулмидан шикоят қилур.
Ҳақ учун курашган ул паҳлавонлар
Мардлик қиссасидан ҳикоят қилур.
Тарих китобини ёпганим замон,
Во ажаб, кўрдим мен тирик қиссани!
Сатрларда эмас, ҳаётда (!) ҳамон
Мардлар қўшаётган буюк ҳиссани.
Ожиз қилма Раббим, бизни ҳеч қачон
Шакка тушганларга жавоб қилмоқдан.
Адаштирма бизни Ҳақнинг йўлида
Чекилган азобни савоб билмоқдан.
2004 йил, 31 январ
Чимкент
05.10.2007
Шайх Обидхон қори
Швеция, 1428 ҳ. (2007 м.)
Тарихда ягона
Ўтиб бормоқдадир саноқли кунлар,
Зикру тиловатли мароқли тунлар…
Айтингчи, не учун бу улуғ неъмат
Бунчалар қисқа-а, ноёб, ғанимат?.. Давоми»