33. Қирғизистон қирғини


Ўш қирғини: даҳшат ва ҳайрат

13.06.2010

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.

Ўшлик биродарлар, миллатдошлар, диндошлар!

Мазлум биродарлар, мазлума оналар, опалар ва сингиллар!

Сизларга Аллоҳдан мадад, нусрат, ёрдам сўраймиз. Аллоҳ сизлар билан бирга. Биз ҳам сизлар билан ҳар кун, ҳар тун биргамиз. Сизларнинг устингиздаги мусибат – бизнинг мусибат. Бошингизга келган синов ниҳоятда оғир. Бу шундай мушкул вазиятки, одамнинг тилига бирор сўз ҳам келиши қийин. Ё Аллоҳ! Субҳаналлоҳ! Ла илаҳа иллаллоҳ! Эй Аллоҳ, Ўзинг сабр ва матонат бер. Зулм остида ҳалок этилганларни раҳматинга ол! Уларни шаҳидлар қаторида қабул айла. Оилаларига сабр бер. Тирикларга Ўзинг пушту паноҳ бўл! Давоми»

Ўшдан мактуб: “Биродарларимиздан айрилдик”

12.06.2010

… Бизнинг Ўш шаҳримизда кутилмаган даҳшатли воқеа бўлди. Жуда кўпчилик мусулмон биродарларимиздан айрилдик ва яна қанча ёш ўспирин болалар йўқолиб қолди. Яна ҳозирда ҳам давом этмоқда. Бошга тушса кўз кўраркан, тақдиримизда шу ёзилган экан, деб нима қиларимизни билмай қолдик. Бундан икки ой илгари юртимизда давлат тўнтариши бўлган эди. Шу кундан бери ҳаловатимизни йўқотган эдик. Аллоҳ хоҳласа яхши кунлар ҳам келиб қолар, деб умид қилиб юрган эдик…
Авазбек.
Ўш 2010 йил, 12 июн