33. Қирғизистон қирғини


Закотни Қирғизистондаги ўзбекларга юборса бўладими?

23.06.2010

Савол: Ассаламу алайкум, Обидхон қори ака. Закотни Қирғизистондаги ўзбекларга юборса бўладими? Мумкин бўлса, Давоми»

Қирғиз раҳбарлари, халқ билан бирга бўлинг!

21.06.2010
  • Дунёда энг афзал миллат ким?
  • Тенглик бобида илк таълимот;
  • Ҳар бир жон эгаси ҳурматга сазовор;
  • Ислом амаллари тенглик рамзи;
  • «Муҳаммаднинг қизи бўлса ҳам»
  • Бугунги даҳшатли ваҳшийлик;
  • Раҳбарлар, халқ билан бирга бўлинг!
  • Давоми»

Шаҳидликка тааллуқли ҳукмлар (тўлдирилган)

17.06.2010

Аллоҳ таолодан Ўшда, Жалолобдда ва унинг атрофида кечаётган қирғинларни тез кунда бартараф этишини, қотилларнинг жазосини беришини сўраймиз.

Мусулмонлар ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз динларини унутмайдилар ва Ислом динининг уруш вақтида ҳам, тинчлик вақтида ҳам ҳаётни тартибга солиб турадиган илоҳий қонунлари борлигини биладилар ва унга амал қиладилар. Давоми»

Қирғизистонда ўлдирилганлар шаҳидлар қаторига кирадими?

16.06.2010

Савол: Ассаламу алайкум, ҳурматли Обидхон қори ака. Айтган сўзларингиз ва ваъз-насиҳатларингиз учун каттакон раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин. Биз ҳам Ўшдан бўламиз, ана шу ёқиб юборилган «Черёмушка» деган жойданмиз. Давоми»

Қирғин тўхтамаяпти, ваҳшийларни дуои бад қилсак бўладими?

15.06.2010

Қирғизистонда давом этаётган, қалбларимизни азоблаётган мудҳиш қирғин ҳаммамизнинг  баробар ғамимиз ва қайғумизга айланган.

Савол: Ассалому алайкум, устоз. Ўш воқеалари ҳаммамизни даҳшатга солди. Ҳар бир мусулмон одам бу нарсаларга ҳамдарддир. Давоми»

Фитна пайтида ибодат ва мазлумларга ёрдам

13.06.2010

Савол: Қирғизистонда бўлаётган ишларни кўриб, қийин аҳволга тушиб қолдик. Алҳамдулиллоҳ, биз тинч жойлардамиз, лекин биз нима қилишимиз керак бўлади? Мўмин мусулмонни бунақа пайт вазифаси нима бўлади?

Абдуллоҳ.

Жавоб: Тинчлик улуғ неъматдир. Кимки тинчликда бўлса, бу неъматни авайлаб асраши, Аллоҳга кўп шукр қилиши лозим. Шукрона эса ибодатларни чиройли адо этиш, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш билан бўлади.

Агар сизлар бу фожеалар тарқалган жойга яқинроқ шаҳарларда бўлсангиз, барчангизга Аллоҳдан сабр, иймонда собитқадамлик ва ҳифзу ҳимоя тилаймиз. Дуо, ибодат ва таваккулларингизни чиройли бўлишини Ўзи насиб этсин. Унинг Ўзига суяниб, сабр қилинглар, фитналардан узоқ бўлинглар, тилларингиз ва қалбларингиз доимо зикр, тиловат, истиғфор билан машғул бўлсин. (Хавфли ҳудудларда қолаётган аёллар, қариялар ва ёш болаларни бехавотир  жойларга кўчиришлари  керакдир).

عَنِ مَعْقِلِ بْنِ يَسَارٍ عنِ النَّبِىِّ – صلى الله عليه وسلم – قَالَ: “الْعِبَادَةُ فِى الْهَرْجِ كَهِجْرَةٍ إِلَىَّ”. (رواه مسلم)

Маъқал ибн Ясордан ривоят. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ҳарж ичида ибодат мен томонга ҳижрат кабидир”.  (Муслим).

“Ҳарждан мурод фитна тарқалиши ва одамларнинг ишлари издан чиқишидир. Бундай пайтда ибодат савоби кўплигининг сабаби – одамлар ибодатдан чалғийдилар, бошқа ишлар билан овора бўладилар. Ибодатга фақат маълум шахсларгина киришадилар”. (Шарҳун-Наваий, 9/339).

Ибодатга тарғиб этиш сабабларидан яна бири – чин дилдан қилинган ибодат инсонни Аллоҳга боғлайди. Аллоҳга боғланган инсон қалби нурли, сабр-бардоши кучли, иродаси мустаҳкам  бўлади. Фитналар пайтида ироданинг мустаҳкамлиги, оғир-босиқлик ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга.

Ибодатни ўз вақтида бажо қилиш билан бир қаторда зулм тортган инсонларга қўлингиздан келганича ёрдам кўрсатинглар.

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « مَنْ نَفَّسَ عَنْ مُؤْمِنٍ كُرْبَةً مِنْ كُرَبِ الدُّنْيَا نَفَّسَ اللَّهُ عَنْهُ كُرْبَةً مِنْ كُرَبِ يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَمَنْ يَسَّرَ عَلَى مُعْسِرٍ يَسَّرَ اللَّهُ عَلَيْهِ فِى الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ وَمَنْ سَتَرَ مُسْلِمًا سَتَرَهُ اللَّهُ فِى الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ وَاللَّهُ فِى عَوْنِ الْعَبْدِ مَا كَانَ الْعَبْدُ فِى عَوْنِ أَخِيهِ

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кимки бир мўминни дунё машаққатларининг биттасидан халос қилса, Аллоҳ уни Қиёмат машаққатларининг биттасидан халос қилади. Кимки қийналганнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унга дунёда ҳам Охиратда ҳам енгиллик яратади. Кимки бир мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ дунёда ҳам Охиратда ҳам унинг айбини яширади. Модомики банда ўз биродарининг ёрдамида бўлар экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрамида бўлади …”(Муслим).

Агар сизлар бошқа мамлакатда бўлсангиз, Қирғизистондаги мазлум мусулмонлар билан ҳамдардлигингизни билдиришингиз, олам аҳлининг эътиборини ўша ёққа қаратишга ҳисса қўшишингиз, фожеани тўхтатиш чораларини биргалашиб қидиришингиз вожиб бўлади.