02. Намоз


Оёқ кийимини ечмасдан намоз ўқиса бўладими?

23.01.2008

Кўпгина биродарларимиз машина ҳайдовчи бўлиб ишлашади. Давоми»

Аёллар намози эркакларникидан нимаси билан фарқланади?

07.01.2008

Албонийнинг салот китобларида ҳар бир мусулмон Пайғамбар алайҳиссалом қандай Давоми»

Ишораи саббоба суннатми?

04.01.2008

Намозда ишораи саббоба қилиш ҳақида хабар берсангиз. Ишораи саббоба қилиш суннатми? Давоми»

Аёллар уйда намозни жаҳрия ўқисалар бўладими?

01.01.2008

Савол:

Аёллар уйда фажр (бомдод), мағриб (шом) ва ишо (хуфтон) намозларини жаҳрия қилиб ўқийдиларми?

(Умид)

Жавоб:

Аёлларнинг овозлари эркакларга эшитилмаслиги керак.

Жамоат намозида имом адашиб қолса унга қандай танбеҳ бериш лозимлиги ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадиларки:

«التَّسْبِيحُ لِلرِّجَالِ وَالتَّصْفِيقُ لِلنِّسَاءِ». (متفق عليه).

«Эркаклар учун тасбиҳ айтиш, аёллар учун (ўнг кафтини чап қўлининг устига уриб) қарсак чалишдир».

(Муттафақун алайҳи).

Ушбу ҳадиси шариф овоз чиқариб ўқиладиган намозларни ҳам ўз ичига олади. Яъни, эрталаб бомдод намозида ҳам, кечқурун шом ва хуфтон намозларида ҳам аёл киши овозини эшиттирмасдан ўқийди.

Имом Камолиддин ибн Ҳумом «Фатҳул-қадир» китобида юқоридаги ҳадиси шарифни келитриб шундай дейдилар:

«Аёл киши намозни жаҳран ўқимайди».

Шофеий мазҳабида айтиладики:

Агар аёл киши намозни аёллар билан бирга, номаҳрам эркаклар йўқ жойда ўқиётган бўлса овозини чиқариши жоиз бўлади.

Муҳими, аёл кишининг овозини бегона эркаклар эшитмаслиги керак. Агар маҳрамлари (отаси, ўғли, ака-укаси, амакиси, тоғаси ёки жияни …) бўлса, уларнинг олдида шом, хуфтон ва бомдод намозларини овозини чиқариб ўқиши жоиз бўлади.

Аммо пешин, аср ва бошқа махфий овоз билан ўқиладиган намозларда эса, аёллар ҳам, эркаклар ҳам овозларини чиқармасдан ўқийдилар.

Моликий мазҳабида эса аёлларнинг намозда овозларини чиқариб ўқишларини мутлақо макруҳ деб айтилади.

Валлоҳу аълам.

Намоз ўқиш тартиби ҳақида оят борми?

24.12.2007

Қуръонда намозни адо этиш кераклиги ва унинг аниқ вақтлари ҳақидаги хабарни билдик. Намозни қандай ўқиш кераклиги ҳақида ҳам оятлар борми?

Бизни бир имомнинг масжидига боришдан қайтаришаяпти. Шу тўғрими?

19.12.2007