01. Эътиқод


Аёллар ва хурофотлар ҳақида

13.02.2024
  • Аёллар азон айтишмайди
  • «Омин»да ҳам тиловатда ҳам овоз чиқаришмайди
  • Ким нима деб фатво берса ишониб кетавермаслик керак!
  • «Юсуф пайғамбарнинг таъбирномалари», «Тушлар таъбири» деган китобларга ишониб бўлмайди

Давоми»

Рамазонда Қуръонни 10 марта хатм қилган Абдуллоҳдан савол: қилган ибодатини ошкор этиш риё бўлмайдими?

22.04.2023

Савол:

Мен Қуръон ўқишни ёқтираман ва кўп ўқийман. Хусусан Рамазонда ҳамма бўш вақтимни қироатга сарфлайман. Биродарлар қанча хатм қилдингиз деб сўраганда уларни ҳам қизиқтириш учун ростини айтсам риё ёки сумъа бўлмайдими? Алҳамдулиллоҳ, шу Рамазонда Аллоҳ мени 10 марта хатм қилишга қодир қилди. Лекин мендан сўрашганда «Хатм қилиш учун ўқимайман» деяпман. Лекин бошқа жиҳатдан бола-чақа ва иш-ўқиш билан ҳам инсон бунга эришиши мумкинлигини маълум қилмоқчиман. Аллоҳ ҳаммамизнинг ибодатларимизни холис Ўзининг юзи учун қилсин. Риё-сумъакорлардан қилиб қўймасин, омин. Сиздан Аллоҳ рози бўлсин. Давоми»

Динда янгиликлар пайдо қилиб олиш хатари

24.01.2021

  • Дин ақлдан устун туради, ақл динга тобе бўлиши шарт
  • Намоздан кейин пайдо қилиб олинган айрим бидъатлар

Шайх Обидхон қори билан савол-жавоблар силсиласи, Тўхтабой масжиди, Тошкент, 90 йиллар Давоми»

Фалсафа фанини ўрганиш кимлар учун жоиз ёки вожиб? Ўқув юртларида илм олиш эркинлиги аҳволи қандай?

09.01.2021

Беҳзод биродаримиздан савол:

“Мен институтда ўқийман. Бу семестрда жума куни соат 12:10дан 13:30гача фалсафа дарси қўйилган. Уни ўқитадиган домлани атеист деса ҳам бўлаверади. Бунинг устига у жуда ҳам қаттиққўл. Жумага боришимиз керак, деган гапни тушунмайди. Табиийки, дарсига жума кунлари қатнамадик. У бизнинг айнан жума намози учун дарсга қатнамаганлигимиздан бизга баттар қаттиққўллик қилаяпти. Лекин ишни пул билан битиришимиз мумкин. Шу биз учун тўғри бўладими? Ўзи, умуман, фалсафага оид фанларни ҳаром деб эшитган эдим. Қизиғи – шу туркумдаги фанларнинг ҳаммасини пул билан «ёпса» бўлади. Биз қандай йўл тутишимиз керак? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат». Давоми»

Ўзбекистон – бугунги диний аҳвол

27.06.2020

  • Ўзбекистоннинг чекка шаҳар-қишлоқларида мусулмон халқ бугун қай аҳволда яшамоқда? Ғайридинлар ўзларининг залолатларини тарқатиш учун уларнинг орасида нималар қилиб юришибди? Биз – мусулмонлар динимиз учун нима қила оляпмиз?
  • Худойи қилиб қориларга Қуръон ўқиттириш тўғрими ёки ҳар бир инсон ўзи Қуръон ўқиши керакми?…

Давоми»

Янги йил арафасида дастурхон ёзиш ҳукми

31.12.2019

Савол:

Бизнинг жамоатимиз сизни ва барча мусулмон халқини Ийди Қурбон билан табриклайди. Аллоҳдан ҳамма мусулмонларни бирлаштиришини, иймонда мустаҳкам қилишини сўраймиз. Бу сайтнинг мавжудлиги мен билан ишлаётган мусулмонларнинг рағбатини кўтарди. Барчаларимиз сизни соғинганмиз.

Мен Москвада Аллоҳнинг марҳамати билан бир корхона очдим. Ярим ишчи мусулмон, ярми эса рус миллатидан. 31 декабр куни ёки бошқа куни рус халқи учун дастурхон ёзсам бўладими? Давоми»