Убода ибн Сомитдан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон келган куни дедилар: “Сизларга барака ойи бўлмиш Рамазон келди. Бу ойда Аллоҳ Ўз неъматлари билан сизларни сарафроз айлайди, раҳматини нозил қилади, хатоларни кечиради, дуоларни қабул этади. Бу ойда Аллоҳ сизларнинг мусобақангизга назар солиб туради ва сизлар билан Ўз малоикаларига фахрланади. Бас Аллоҳга ўзингизнинг яхши жиҳатингизни кўрсатингиз. Чунки бахтсиз кимса бу ойда Аллоҳ азза ва жалланинг раҳматидан маҳрум бўлган кимсадир”. Давоми»