10.08.2010
2010 йил, 11 август чоршанба куни Ислом оламида муборак Рамазон ойи бошлангани эълон қилинмоқда. Малайзия, Индонезия, Яман, Саудия Арабистони, Араб Амирликлари, Қувайт, Туркия, Ливан ва Ливия давлатлари бугун 1431 йилнинг Рамазон ойи ҳилоли зоҳир бўлгани, бинобарин, эртага 11 августдан бошлаб рўза тутилишини бирин-кетин маълум қилдилар. Ислом Овози таҳририяти барча мусулмонларни бу улуғ ой билан муборакбод этади.
Аллоҳ таолодан ушбу сабр ойини мўмин бандалари учун нусрат ва ғалабалар ойи қилишини сўраймиз.
10.08.2010
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳу ва мағфиратуҳ. Ҳурматли устоз, сизни, оила аъзоларингизни, ҳамда атрофингиздаги биродарларни ва барча мўмин-мусулмонларни кириб келаётган муқаддас Рамазони шариф билан чин юракдан табриклайман Давоми»
21.09.2009
Ислом Овози таҳририяти ўз мухлисларини Ийд Рамазон билан чин қалбдан муборакбод этади.
Улуғ Раббимиздан бутун олам мусулмонларига баракотлар, раҳмат ва нусратлар ёғдиришини, Ўзбекистон аҳлига эркинлик, озодлик ва иймонда зиёдлик ато айлашини сўраймиз. Ҳақ йўлда азоб ва озорларга дучор бўлган биродарларимизга, опа-сингилларимизга мадад, қалбларига қувват ва сурур, ҳаёт йўлларига нур бахш этсин.
Ийд Рамазон муносабати билан бизга табриклар юборган барча дўстларимиз ва сингилларимизга ўз ташаккурларимизни билдирамиз. Яхши тилакларингиз самарасидан ўзингиз ва оила аъзоларингизни ҳам баҳраманд этсин.
19.09.2009
Ассалому алайкум, муҳтарам Қори ҳазратлари. Биз бир гуруҳ ёшлар Сизни, Сиз орқали Швециядаги мусулмон биродарларимизни Ийд Рамазон ҳайити муносабати билан чин дилдан қутлаймиз. Аллоҳим барчамизнинг қилган ибодатларимизни даргоҳида қабул этсин ва дуоларимизни ижобат айласин. Сизнинг дин йўлида қилаётган эзгу ишларингиз ажрини мўл-кўл қилиб берсин. Аллоҳимдан Ўзбекистонимизда ҳам тез кунларда Ислом ғалаба қилишини, мусулмонлар хотиржам ибодат қилиб, тинч ва фаровон яшашларини, дин йўлида озор чекаётган маҳбуслар озод бўлишини, Раббим халқимиз устидан Раҳмат ва Мағфират ва Барокот ёғдириб, иймонда басаломат қилишини, сиздек илм эгалари яна бизларни Ислом билимларидан баҳраманд қилишларини, сизни юртимизга қайтаришини тилаб дуодамиз. Яна бир бор Ийд Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин.
Салтанат.