2014 йил 28 июл душанба – муборак Ийдул-Фитр куни!
Ислом оламининг бир қатор давлатлари эртага душанба Ийдул-Фитр куни, деб эълон қилдилар. 1435 ҳижрий йилнинг 1 шавволи, 2014 йил 28 июл муборак Рамазон ҳайити кунидир.
Рамазон ва ийд муносабати билан Таҳририят ва мухлислар томонидан билдирилган табриклар
Ислом оламининг бир қатор давлатлари эртага душанба Ийдул-Фитр куни, деб эълон қилдилар. 1435 ҳижрий йилнинг 1 шавволи, 2014 йил 28 июл муборак Рамазон ҳайити кунидир.
Азиз биродарлар, ҳурматли ака-укалар, муҳтарама онахонлар, опа-сингиллар!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Дунёнинг бир қатор мамлакатлари ҳижрий 1435, милодий 2014 йилнинг муборак Рамазон ойи келаётган якшанба куни бошланиши ҳақида баёнотларини эълон қилдилар.
Саудия Арабистони Олий маҳкамаси мажлисининг бир неча дақиқалар олдин эълон қилган қарорига кўра шанба муборак Шаъбон ойининг якунловчи кунидир. Чунки бу кеча янги ой туғилгани ҳақида бирор хабар кузатилмади.
Шунинг учун, 2014 йилнинг 29 июн, якшанба куни Рамазон ойининг биринчи куни ҳисобланади.
Фурсатдан фойдаланиб, “Ислом Овози” таҳририяти барча мусулмонларни Рамазон ойи билан муборакбод этади!
Аллоҳ таоло барчаларимизга бу ойда Ўзининг кўпдан-кўп яхшиликларини насиби рўзи айласин!
“Ислом Овози” таҳририяти
Ислом Овози таҳририяти ўз мухлисларини Ийд Рамазон билан чин қалбдан муборакбод этади.
Улуғ Раббимиздан бутун олам мусулмонларига баракотлар, раҳмат ва нусратлар ёғдиришини, Ўзбекистон аҳлига эркинлик, озодлик ва иймонда зиёдлик ато айлашини сўраймиз. Ҳақ йўлда азоб ва озорларга дучор бўлган биродарларимизга, опа-сингилларимизга мадад, қалбларига қувват ва сурур, ҳаёт йўлларига нур бахш этсин. Давоми»
Саудия Арабистони, Қатар, Араб Амирликлари ва Миср давлатлари эртага сешанба Ийдул-Фитр куни, деб эълон қилдилар. 1432 ҳижрий йилнинг 1 шавволи, 2011 йил 30 август муборак Рамазон ҳайити кунидир. Давоми»
Ислом Овози таҳририяти 1432 ҳижрий сананинг Рамазон ойи ташриф буюриши муносабати билан барча мусулмонларни муборакбод этади. Давоми»
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ҳурматли устоз, сизни, оила аъзоларингизни ва бу саҳифага кириб илм истаган барча аҳли Ислом биродарларни Аллоҳнинг улуғ кунлари билан қутлайман. Давоми»