04.06.2018
1-савол: Намоз ўқимайдиган кишининг тутган рўзаси ва умуман қилган хайрли амаллари қабул бўладими? Улуғбек.
2-савол: Рўза тутадиган бенамознинг ҳукми қандай бўлади? Абдуллоҳ. Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
03.06.2018
Савол: Оғизни қанча вақтгача ёпса бўлади? Азон айтгунигачами?
Катта раҳмат. Абдуллоҳ.
Жавоб:
Оғиз ёпиш субҳи содиқ пайтида бўлади. Субҳи содиқ тонг отишга бошлайдиган лаҳзадир. Субҳ бўлгандан сўнг емоқ-ичмоқ мумкин эмас… Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
02.06.2018
Савол: Рўза тутганда чекиш мумкинми?
Эрик.
Жавоб:
Фиқҳ китобларида рўзани бузувчи амаллар қаторида тутун ҳам саналган. Чунки тутун ҳам жисм саналади. Аммо ҳид жисм эмас. Инсоннинг димоғига тутун ҳиди урилса ёки ўзи бирор нарсани (масалан атирларни) ҳидласа рўза очилмайди.
Ўз ихтиёри билан тутунни ичига ютса рўзаси очилади. Тамаки, сигарет каби нарсаларни чекиш шубҳасиз рўзани бузади. Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
31.05.2018
Савол: Истимно рўзани бузса, кейин овқат еяверадими?
Мўмин.
Жавоб: Истимно билан рўзасини очган одам «Энди барибир оғзим очилди», деб овқат еявериши мумкин эмас. Чунки рўзани қассдан очган одам то ифтор пайти бўлгунча рўзадорлар билан бир хилда ўзини тийиши вожиб Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
30.05.2018
Оиша ва Умму Салама оналаримиз розияллоҳу анҳумодан ривоят:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оилалари билан бирга бўлиб, жунуб бўлган ҳолда тонг оттирардилар, кейин ғусл қилиб рўза тутар эдилар». Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
27.05.2018
Савол: Намозга вақт оз қолган бўлса, жунуб ҳолатда саҳарлик қилса бўладими?
Сара.
Жавоб:
Жунуб ҳолатидаги одам аввал қўлини ва нажосат теккан ерларини ювади. Кейин намозга таҳорат қилгани каби таҳорат олади. Шундан сўнг еб-ичиши, агар хоҳласа яна қайта жимоъ қилиши ёки намоз вақти яқинлашгунча ухлаши мумкин Давоми»
Podcast: Play in new window | Download