Рамазон


Тўртинчи кеча: Таровиҳ намози – Ислом шиорларидан!

15.09.2007
  1. Таровиҳ намозининг таърифи ва ҳукми;
  2. Расулуллоҳнинг таровиҳ ўқишга қилган тарғиблари;
  3. Таровиҳ намозининг вақти ва ракаатлари;
  4. Таровиҳнинг қироати қандай бўлиши керак?
  5. Таровиҳни уйда ўқиган афзалми ёки жамоат биланми?
  6. Имом тургунча намозда туришнинг савоби.

Давоми»

Учинчи кеча: Рўза ибодатининг саккиз хислати

14.09.2007

Аллоҳ буюрган ибодатлар қандай турга мансуб бўлмасин, уларнинг ҳаммаси ҳам ўзига хос хислатлар ва ноёб фойдаларни ўз ичига олган Давоми»

Иккинчи кеча: Рамазон ойининг етти фазилати

13.09.2007

Рамазон ойининг фазилатлари:

  1. Рамазон Қуръони карим ойи;
  2. Рамазон рўза фарз бўлган ой;
  3. Рамазон Лайлатул қадр яширинган ой;
  4. Рамазон дуолар қабул бўладиган ой;
  5. Рамазон мағфират ойи;
  6. Рамазон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ҳаж қилиш савоби топиладиган ой;
  7. Рамазон саховат ойи.

Биринчи кеча: Эзгулик мавсуми бошланди

12.09.2007

Мана бундан бир неча соатлар муқаддам китобларда кўп ва хўп таъриф этилган муборак Рамазон ойи юртимизга ташриф буюрди!

Давоми»

Рамазон остонасида

12.09.2007

Ойлар ичида бир ой борким, у ҳар йили бир марта ташриф буюрар экан, мусулмон оламига ўзи билан бирга бир жаҳон шодлигу илоҳий шукуҳ, солиҳ амаллару иймоний руҳ олиб келади. Миллионлаб инсонлар ажру савоб топиш, гуноҳлардан покланиш умидида Аллоҳнинг тоатига холислик билан бел боғлайдилар…

Биз мусулмон биродарларимизга, опа-сингилларимизга, фарзанд ва шогирдларимизга Рамазон кунлари учун қуйидаги режани таклиф этамиз.

  1. Эркаклар ва ўғил болалар Рамазон ойи ичида ҳар бир фарз намозни албатта масжидда жамоат билан ўқишга ҳаракат қиладилар…
  2. Мусулмон одам бомдод намозини масжидда ўқигандан сўнг имкониятига қараб, то кун чиққунга қадар масжидда зикр-тасбеҳ ва тиловат билан машғул бўлиб ўтиради…
  3. Кун чиққандан сўнг Аллоҳ насиб этганича нафл намоз ўқийди.
  4. Сўнг иш ёки ўқиш вақтига қадар дам олади.
  5. Иш (ўқиш) вақти бўлиши билан иш ёки ўқишга кетади ва кун давомида тилини Аллоҳнинг зикри билан банд қилади…
  6. Ишга бормаган одам ёки ўқишдан қайтган ўқувчилар тунги ибодатга тайёргарлик сифатида пешиндан сўнг бир оз ухлаб дам оладилар.
  7. Аср намозидан сўнг…

Ваъдага вафо ҳам мўминга хосдир,
Бу ой иншоаллоҳ, қолмас гуноҳим.
Ғанимат фурсат бу, тавбалар ростдир,
Ададсиз малаклар бўлгай гувоҳим.

Дўстларинг сафига мени ҳам сайла,
Дуойим рад этма, қабул қил оҳим!
Холис тоатингга Сен лойиқ айла,
Эй менинг Ғафуру Раҳим Илоҳим!