Рамазон


Рамазон шеърларидан

28.03.2022

1

Ягона Аллоҳга муножот

Ваъдага вафо ҳам мўминга хосдир,
Бу ой иншоаллоҳ қолмас гуноҳим.
Ғанимат фурсат бу, тавбалар ростдир,
Ададсиз малаклар бўлгай гувоҳим.

Дўстларинг сафига мени ҳам сайла,
Дуойим рад этма, қабул қил оҳим!
Холис тоатингга Сен лойиқ айла,
Эй менинг Ғафуру Раҳим Илоҳим!

2

Фақат Рамазон

Рамазон учун деб, осмондан ой ҳам
Ҳар кеча ёғдирур маърифат-ирфон.

Самога йўл солган солиҳ амаллар
Ўрнини тўлғазур мағфират-ғуфрон.

Хаёлни банд айлаб, руҳни забт этмиш,
Гўзал, оҳанрабо тиловат, Қуръон.

Йўқсилларни йўқлаб, остона хатлаб,
Қалбларни эритгай саховат-эҳсон.

Бутун олам бўйлаб Қиёмат қадар
Исломга ёғилгай шарофат-ла шон

Ер узра бундайин қонунни жорий
Қилолмас бирор бир салтанат-султон

Бунча фазилатни жамул жам этган
Рамазон ойидир, фақат Рамазон!

Рўза ойида 7 васият

24.03.2022

Шайх Обидхон қори бемор бўлиб қолишларидан олдин рамазон муносабати билан мўмин-мусулмонларга тақдим этган васиятлари (қисқартирилган) Давоми»

Муҳаббат нима? Ҳақиқий муҳаббат қандай бўлади?

19.03.2022

Сиз кимни яхши кўрасиз, ким сизни яхши кўришини истайсиз?

Давоми»

РАЖАБ ОЙИ БОШЛАНДИ (1443 ҳижрий сана 1-ражаб = 2022 милодий йил 2-феврал)

02.02.2022

1443-ҳижрий сана 29 жумодал-охира (2022 милодий йил 1-феврал) сешанба куни қуёш ботишига яқин пайт янги ҳилол кўринибди. Шу билан Ражаб ойи бошланди. 1443 ҳижрий сана 1-ражаб чоршанба куни 2022 милодий йил 2-февралга тўғри келаяпти.

Давоми»

Шавволда 6 кун рўза тутишга оид масалалар

17.05.2021

  • Шаввол ойи рўзасининг ҳукми: мустаҳаб (савобли амал, аммо фарз эмас)
  • Шаввол рўзасини ийдул-фитрдан сўнг кетма-кет тутиш шарт эмас. Шаввол ойининг ичида бўлиб-бўлиб тутса ҳам рамазонга илова қилиш фазилати ҳосил бўлади.
  • Зиммасида қазо рўзаси бор одам нафл рўзани бошлашдан олдин аввало қазо бўлган рўзаларини тутиб бериши лозим.

Давоми»

Видолашув кечаси

11.05.2021

Рамазон билан видолашув кечасида турибмиз. Бу кечанинг ҳам ҳар бир лаҳзасини ғанимат билайлик, Қадр кечасида турган бўлишимиз ҳам мумкин.
 
Яна такрор эслатамиз, шу билан яна бир йил бундай қисқа ва жуда ҳам улуғ фурсатни топа олмаймиз. Келгуси рамазон ойига етиб борамизми ёки йўқ, билмаймиз. Ўлим ҳар лаҳзада келиб қолиши мумкин.

Давоми»