Ошуро


Ошуро рўзасининг фазилати ҳақида эслатма

21.10.2015

Шайх Обидхон қори, Швеция
1430 ҳижрий = 2009 милодий

عن ابن عباس رضي الله عنهما قال: مَا رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَتَحَرَّى صِيَامَ يَوْمٍ فَضَّلَهُ عَلَى غَيْرِهِ إِلّا هَذَا الْيَوْمَ يَوْمَ عَاشُورَاءَ ، وَهَذَا الشَّهْرَ يَعْنِي شَهْرَ رَمَضَانَ(. (رواه البخاري 1867) .

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо дедилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бирор куннинг рўзасига мана бу Ошуро куниники ва мана бу ойники (яъни Рамазон) каби аҳамият қаратиб, уни улуғлаганларини кўрмадим». (Бухорий, 1867).

Ошуро жума ёки шанба кунига тўғри келиб қолса нима қилинади?

20.10.2015

Шайх Обидхон қори, Швеция
1429 ҳижрий = 2008 милодий

Савол:

Ошуро жума ёки шанба кунига тўғри келиб қолса нима қилинади?

Жавобнинг хулосаси:

  • Ошуро қайси кунга тўғри келса ҳам рўза тутилаверади;
  • Ошуро кунини Тосуо кунига (Ошуродан олдинги тўққизинчи муҳаррам кунига) қўшиб тутиш суннат.

Ошуро – йилнинг қутлуғ куни

17.10.2015

Шайх Обидхон қори, Швеция
1429 ҳижрий = 2008 милодий

• Рамазондан сўнгги афзал ой; Давоми»

Ошуро рўзаси ҳақида 10 ҳадис

17.10.2015

Шайх Обидхон қори, Швеция
1433 ҳижрий = 2011 милодий

Ошуро рўзасининг тарихи, ҳукми ва фазилати ҳақида икки буюк имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадислардан сайланма Давоми»

Ошуро рўзаси 2015 йил 24 октябр шанба куни

14.10.2015

Кеча кечқурун Саудия Арабистонидаги биродарлардан олинган хабарга кўра, янги ҳилол чиққанини кўриш имкони бўлмади.

Шунга биноан бугун чоршанба 1436 йил 30-зулҳижжа куни ҳисобланади.

Эртага (2015 милодий йил 15 октябр) пайшанба куни 1437 ҳижрий йил 1-муҳаррам куни бошланади.

Тосуъо (9-муҳаррам) жума куни 2015 йил 23 октябр, Ошуро (10-муҳаррам) 2015 йил 24 октябр шанба кунига тўғри келади. Давоми»

1437 йил Муҳаррам ойи чоршанба ё пайшанба куни бошланади

13.10.2015

Бугун 1436 ҳижрий, 29 зулҳижжа (2015 милодий, 13 октябр) сешанба куни. Кириб келаётган янги йил 1437 ҳижрий 1-муҳаррам эртага ёки индинга бошланади.

Ҳарамайни шарифайн (Макка-Мадина) диёридаги мусулмон биродарларимиз иншоаллоҳ бугун кечроқ янги ҳилол чиқишини кузатиб турадилар ва аниқ хабарни Ислом умматига етказадилар. Давоми»