25.01.2016
Савол:
Аксар мусулмон мамлакатларда қизларни 9 ёшдан турмушга чиқаришади. Дин уламолари бунга рухсат беришаркан, улар Муҳаммад пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам 9 ёшли Оиша онамизга уйланганини далил ўлароқ келтирадилар. Сиз қандай фикрдасиз? Раҳмат. Давоми»
24.01.2016
Озодлик:
Нега Исломда аёлнинг эрга шаксиз итоат қилиши буюрилган? Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
23.01.2016
Савол:
Узр, мен сизга тўғридан тўғри савол бераман:
1. Ўзбекистонда Ислом давлати ўрнатилишининг тарафдоримисиз?
2. Нимага ҳозирги даврда мусулмон давлатлар инқирозга юз тутган?
3. Нимага айнан ўша мусулмон давлатларида инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилинмайди?
4. Ислом бу улуғ эътиқод, лекин мусулмонлар ёмон эътиқодчилар! Бунга нима дейсиз?
5. Агар Ислом давлати тарафдори бўлсангиз, нега халқ фикри билан қизиқмайсиз? Чунки кўпчилик Ислом давлатларида дин пешволари халқнинг фикри билан қизиқишмайди, бунга кўп Ислом ёки мусулмон давлатларини мисол қилиш мумкин. Давоми»
20.01.2016
Савол:
Тақсир! Сиз Ислом учун шунчалик жонкуярлик қилаётган экансиз, сизга бошпанани бирор мусулмон давлати эмас, балки сиз шариат пешволари ҳамиша лаънатлайдиган ғайридин ҳукмрон бўлган ғарб давлати берди. Бу ерда бирор найранг йўқ эмасми? Бу сизнинг ҳамиятингизга заррача бўлсада тегмайдими? Очиқ саволга очиқ жавоб беришингизга умид қиламан, ашар гапни олиб қочсангиз аксария Ўзбек уламоларининг иккиюзламачи эканлиги ҳақидаги хулосамни мустаҳкамлаган бўласиз. Давоми»
19.01.2016
Савол:
Бир мусулмон сифатида барча дин, оқим вакилларига Аллоҳнинг бандалари сифатида қараш, уларни ҳурматлаш ва севишга ҳаққимиз борми? Давоми»
17.01.2016
Савол:
Сиз Қуръони каримнинг турли шарҳланишига олиб келган сабаблар ва унинг оқибатларига қандай фикр берасиз?
(Kamran, Japan)
Жавоб:
Қуръони Каримнинг ҳамма оятлари ҳам турли хил шарҳланиши мумкин эмас.
Оятларнинг баъзиларини тафсир қилишдаги хилма-хиллик икки қисмга бўлинади: Давоми»