Радиосуҳбатлар


Швеция ҳақида Обидхон қорининг гувоҳликлари

10.04.2017

Ризқ берувчи, тақдир битувчи – Аллоҳ.

Оврўпо давлатига келганимиздан сўнг биз эришган энг катта неъмат диний фаолиятимизни бемалолроқ давом эттириш имконияти бўлди.

Бу ерда масжид ва исломий мактаб ташкил қилиш, болалар учун хусусий боғчалар очиш, хоҳлаганча китоблар чоп этиш, газета-журналлар чиқариш, турли ташкилот ва бирлашмалар тузиш, шахсий завод-фабрикаларга, катта бизнесга эга бўлиш ва ҳоказо ишларга йўл очиқ. Давоми»

Хорижда яшаётганлар нима қилишлари керак?

07.02.2016

1- савол: Ҳурмтали домла, ғайридинлар ўлкасида яшаш осон эмас, айниқса тақводор домлалар учун. Сиз ҳозирда нималар билан машғулсиз? Вақтингизни қандай фаолиятлар билан ўтказмоқдасиз? Келажакдаги режаларингиз? Иккинчи саволим: сизни устозларингиз ким?

2- савол:  Қори ака, сизга Аллоҳдан соғлик ва мустаҳкам иймон тилайман. Саволим қуйидагича: Ўзбекистон ичидаги ва чет элдаги ўзбек мусулмон ёшларига насиҳатингиз қандай? Нималар қилса дин, ватан ва халқимиз учун фойдалироқ бўлади? Давоми»

Ўзбекистон ичида яшаётганлар нима қилишлари керак?

06.02.2016

Биринчи савол:

Ўзбекистон вазиятида яшаётган мусулмонларга уларнинг динини маҳкам сақлаш ва уни кенг оммага ёйиш учун қандай даъват маслаҳатларини берасиз? Давоми»

«Муфтий ёки президент бўлганингизда нима қилардингиз …? Мухолифат билан алоқангиз борми?…»

04.02.2016

1- савол: Авваламбор Оллоҳ сиздан рози бўлсин, сиз кўпчилик ёшларнинг Исломни танишида сабабчи бўлдингиз. Сизга саволим шуки: вақти келиб сиз Ўзбекистонга қайтсангиз ва сизга Ўзбекистон республикаси  муфтиятини бошқариш вазифасида иш олиб бориш таклиф этилса рози бўлармидингиз?
(Ali, London)

2- савол: Ўзбек мухолифати билан ҳозирги кунда ёки умуман алоқа қилиб турасизми?
(Rahmatulloh, Janubiy Korea)

3- савол: Агар сиз президент ўрнида бўлганингизда сиз қандай йўл тутардингиз? Масалан мен ўзимни бу саволимга жавоб бера олмайман, чунки билмайман. Сизчи, нима қилардингиз?
(Shovkat Rihsiev, O’zbekiston)

4- савол: Ҳозирги кунда Ўзбекистон ичкарисида ва ташқарисида Ўзбекистонга президент бўлишга лойиқ ким бор деб ўйлайсиз ва сиз ўзингиз ўзингизни шу лавозимда кўришингиз мумкинми? Давоми»

«Билиб-билмай қилган хатоларингизни тан оласизми? Ҳукуматдан афв сўрасангиз кечирар …»

03.02.2016

1- савол: Ҳозир Ўзбекистонда динга ва мусулмонларга қарши қаттиқ кураш кетяпти. Баъзи мусулмонлар фикрида бунга сабаб Абдували қори аканинг очиқ даъватга чиқишлари ёки сизнинг очиқдан очиқ ҳукуматни баъзи бир ўринларда танқид қилишингиз ёки мусулмонларни шошқалоқликлари деб айтишади. Нима дейсиз балки даъват услубида янглишилдими? Агар шундай бўлса ўзингизни бу тазйиқларни келиб чиқишига сабабчи ва айбдор деб биласизми?
(Muhammad Solih Toschkandiy, Madina)

2- савол: Сиз Ўзбекистонда эканлигингизда динимизни даъват қилишда билиб-билмай қилган хатоларингизни тан оласизми? Ҳадеб ватандан ва сиёсатдан норизо бўлавериш тўғрими? Балки сиз ҳукуматдан авф сўрасангиз сизни кечирар, фақат холис жавоб беринг, илтимос. Саволим сизни ранжитган бўлса рози бўласиз.
(Abdulloh, Toshkent)

3- савол: Фаолиятингиз давомида ҳозир йиллар ўтиб ҳеч бир нарсада «қандайдир хато бўлган, яна бир имкон берилганда уни бошқа тарзда қилган бўлар эдим» деган ҳолатингизни эслайсизми ёки биласизми?
(Buston, UK) Давоми»

«Золим раҳбарларни тавбага чақирганлар адашган, жим ўтирганлар тўғри йўлда»ми?

28.01.2016

Савол:

Сизга саволим бор эди, фақат илтимос жавоб беринг:

Дунё катта салаф уламолари, улардан Аҳмад ибн Ҳанбал, имом Барбаҳорий, Усаймин, Албоний, Аллоҳ Ўз раҳматига олсин, жуда кучли далиллар билан, ҳукуматга, султонга, ҳаттоки золим ҳокимга қарши чиқиш суннатга зид деб айтишган. Шунга сизни фикрингиз, сиз ҳам шу манҳаждамисиз? Давоми»