Тошкентдаги “Тўхтабой” масжидининг имоми Обидхон Собитхон ўғли билан суҳбат
давоми
III ҚИСМ
ТОҲИР МАЛИК:
– Алиакбаровнинг ислом илмидан хабарлари борми?
ОБИДХОН СОБИТХОН ЎҒЛИ:
– Аъзам аканинг қаерда, қайси диний китобни ўқигани ҳам номаълум, мадрасанинг юзини тамом кўрганмас. Унинг ўрнида бир мусулмон одам ишлаши керак эди. Ҳамманинг кўз ўнгида уйингизни ўғри уриб кетса, алам қиладими, йўқми? Эшитишимча, шу гаплардан кейин, Алиакбаровни ОТПУСКАГА чиқаришибди. Сувдан қуруқ чиқишнинг йўли ҳам кўп экан. Сув эса лойқаланиб қолаверар экан. Ҳа, шундай, Алиакбаровга ўхшаш аслида дин ишига мутлақо нолойиқ одамлар ёки ўшалар билан оғиз-бурун ўпишиб, уларнинг кўрсатмасисиз бирор қадам боса олмайдиган манқурт кишилар мусулмонлар ичида бор бўлган жойда фитна бўлмай иложи йўқ. “Аргументы и факты” ҳафталигининг бир неча сонларида (36, 40, 51) масиҳийларнинг черковларига ҳам даҳрийларни тиқиб ташлашгани, христианларни ҳам ўз ҳолига қўйишмагани ҳақида ўқиган бўлсангиз керак Давоми»
Тошкентдаги “Тўхтабой” масжидининг имоми Обидхон Собитхон ўғли билан суҳбат
давоми
II ҚИСМ
ТОҲИР МАЛИК:
– Маданий инқилоб даврларида худосизлар жамияти бўлган. Худосизлар жамиятига минглаб, миллионлаб одамлар аъзо бўлган. Худосизлар жамияти ҳаракати билан масжидлар, бутхоналар вайрон қилинган ёки маълум бир корхоналар ихтиёрига берилган. Бу жамият чала тушган боладай бўлган экан, кўп ўтмай ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетди.
Кузатишимга қараганда, исломга ва бошқа динларга берилган эркинликлар хурсанд бўладиган даражада самара бермаяпди ёки атеистлар ташвишга тушадиган даражада ҳам натижа бермаяпди. Ҳисоб-китоб тили билан айтсак, масжидга чиқаётган мусулмонлар 5-6 фоиздан ошмайди Давоми»
Яқинда бир акамиз бизга устозимиз Обидхон қори билан марҳум адиб Тоҳир Малик суҳбатларининг PDF суратини юбордилар. Бу суҳбат 1992 йил – 31 йил муқаддам – Ўзбекистонда “Ёшлик” журналида нашр этилган бўлса-да, халигача долзарблигини йўқотмаган.
Биз иншоаллоҳ, ушбу суҳбатни бир неча қисмга бўлиб ИСЛОМ ОВОЗИ саҳифасида сиз азизларнинг эътиборингизга тақдим этамиз. Кейин PDF шаклини ҳам саҳифамизда ва телеграм каналимизда эълон қиламизДавоми»
Шайх Обидхон қорининг радиосуҳбатларидан танланган лавҳалар:
«Ҳақорат ва масхара яхшиликка олиб келмайди, дин устидан кулиш, диний аҳкомлар устидан кулиш ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди, бу билан ҳеч қандай тинчликка эришиб бўлмайди».
«Одамнинг дини билан ўйнашиш, динга нисбатан ҳақорат оқибати хунук бўладиган нарса».
«Тўпалонларни келтириб чиқаришга сабаб бўлган инсонлар ўзларини айблашлари керак».Давоми»