Ибратли мактублар


“Жуда ҳам хурсандман”

03.09.2010

Ассалому алайкум, Обидхон Қори ака. Сизни Муқаддас Рамазон ойи кириб келгани билан чин қалбдан табриклайман. Аллоҳ йўлида қилаётган хайрли ишларингизга жуда ҳам хурсанд бўламан. Мен сизга чин дилдан ташаккуримни билдирмоқчи эдим. Давоми»

Ҳижоб ва таваккул (ибратли мактублар туркумидан)

26.08.2010

Қуйида «Ислом Овози» саҳифасига ҳижоб масаласи ҳақида келган мактублардан айримлари билан танишасиз:

Ассалому алайкум, ҳурматли устоз. Аллоҳ қилаётган хизматларингизга беҳисоб ажру савоблар ато қилсин.

(Сизларга мактуб йўллаган бир) биродаримиз Ўзбекистонга бориб келишидаги қийинчиликларни ёзибдилар. Жумладан ҳижоб масаласида. Давоми»

Ўшдан мактуб: “Биродарларимиздан айрилдик”

12.06.2010

… Бизнинг Ўш шаҳримизда кутилмаган даҳшатли воқеа бўлди. Жуда кўпчилик мусулмон биродарларимиздан айрилдик ва яна қанча ёш ўспирин болалар йўқолиб қолди. Яна ҳозирда ҳам давом этмоқда. Бошга тушса кўз кўраркан, тақдиримизда шу ёзилган экан, деб нима қиларимизни билмай қолдик. Бундан икки ой илгари юртимизда давлат тўнтариши бўлган эди. Шу кундан бери ҳаловатимизни йўқотган эдик. Аллоҳ хоҳласа яхши кунлар ҳам келиб қолар, деб умид қилиб юрган эдик…
Авазбек.
Ўш 2010 йил, 12 июн

“Ажойиб даъватчи биродар панжара ортида”

28.05.2010

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Мухтарам устоз, оммавий ахборот воситаларидаги хабарларни агар кузатиб бораётган бўлсангиз, ўзбекистонлик машҳур журналист, футбол шарҳловчиси ҳамда «Холислик сари» диний-маърифий радиоэшиттиришларнинг муаллифи Хайруллоҳ Ҳамидов устидан ўтказилаётган тергов жараёнлари давом этаётган эди. Давоми»