05.11.2019
Фарзи айн илмларни билмаган киши савол сўраб келганида ҳатто жумъа хутбасини тўхтатиб бўлса ҳам унга ислом ва иймон арконларини чиройли ва ширин сўзлар билан тушунарли тарзда таълим беришга шошилмоғимиз даркор.
Абу Рифоа Тамим ибн Усайд розияллоҳу анҳу айтадилар:
انْتَهَيْتُ إِلَى رَسولِ الله صلى الله عليه وسلم وَهُوَ يخطب ، فقلت : يَا رسول الله ، رَجُلٌ غَريبٌ جَاءَ يَسْألُ عن دِينهِ لا يَدْرِي مَا دِينُهُ ؟ Давоми»
30.10.2019
Аллоҳ таоло бу оламни имтиҳон дунёси қилиб яратган. Шунинг учун барча-барча инсонларнинг бошларига турли-туман мусибатлар тушиб туради, токи Аллоҳ учун сабр қилиб, керакли хулосаларни ўрганиб, яхши амалларда давом этадиларми ёки мусибат остидаги илоҳий ҳикматларга қарамасдан, Аллоҳдан норози бўлиб, ўзларини ўзлари бахтсиз қилиб юборадиларми – шу тарзда барчага ҳар кимнинг асл ҳақиқати зоҳир бўлиши учун Давоми»
30.09.2019
Абдуллоҳ ибн Умар ва Абу Барза Ал-Асламий розияллоҳу анҳум ривоят қилдилар: Давоми»
05.09.2019
Саҳиҳ ҳадисларда собит бўлган набавий қиссалардан
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бир киши келиб: «Мен (очлик ва йўқлик туфайли) оғир аҳволда қолдим» деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дарҳол аёлларидан бирма-бир уйларида бирон таом бормикин деб суриштирдилар.
Барча аёлларидан кетма-кет: «Сизни ҳаққу рост (рисолат – Ислом дини) ила пайғамбар қилиб юборган Зотга қасамки, сувдан бошқа ҳеч нарса йўқ», деган жавоб келди.
Шундан кейин у зот саҳобаларига юзланиб: «Мана бу кишини шу кеча ким меҳмон қила олади?», деб сўрадилар Давоми»
04.09.2019
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадилар:
«مَا سُئِلَ رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى الإسْلاَمِ شَيْئاً إِلاَّ أعْطَاهُ ، وَلَقَدْ جَاءهُ رَجُلٌ ، فَأعْطَاهُ غَنَماً بَيْنَ جَبَلَيْنِ ، فَرجَعَ إِلَى قَوْمِهِ ، فَقَالَ : يَا قَوْمِ ، أسْلِمُوا فإِنَّ مُحَمَّداً يُعطِي عَطَاءَ مَن لا يَخْشَى الفَقْر ، وَإنْ كَانَ الرَّجُلُ لَيُسْلِمُ مَا يُريدُ إِلاَّ الدُّنْيَا ، فَمَا يَلْبَثُ إِلاَّ يَسِيراً حَتَّى يَكُونَ الإسْلاَمُ أحَبَّ إِلَيْهِ مِنَ الدُّنْيَا وَمَا عَلَيْهَا».
رواه مسلم
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Ислом йўлида нима сўралса дарҳол бериб юборардилар (токи одамларнинг Исломга бўлган рағбатлари ва муҳаббатлари зиёда бўлсин учун). Дарвоқеъ, бир киши (у зотнинг ҳузурларига садақа сўраб) келганида икки тоғ орасини тўлдириб турган қўйларни бериб юбордилар. Шунда у инсон ўз қавмига (қишлоғига) қайтиб бориб: Эй қавмим, (тезда) Исломга киринглар, зеро Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) камбағалликдан (асло) қўрқмайдиган инсондек (катта-катта бойликларни) шундай бериб юбораверар экан, деди. Давоми»