«Зар қадрини заргар билур…»
Ёхуд
Ўзбек тилида Саҳиҳул-Бухорийнинг ишончли шарҳи борми?
Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтамиз, Муҳаммад алайҳиссаломга салавотлар йўллаймиз…
Аммо баъд.
Саҳиҳул-Бухорий – саҳиҳ ривоятлар билан собит бўлган ҳадиси шарифлар тўплами Қуръони карим китобидан кейинги ўринда турадиган улуғ китоб экани барчамизга маълум ва машҳур.
Қарийб ўн икки асрдан буён Саҳиҳул-Бухорийга Ислом уламолари томонидан юзлаб, балки минглаб шарҳлар ёзиб келинмоқда.
Энг машҳур ва энг буюк шарҳлардан бири имом Аҳмад ибн Ҳажар Ал-Асқалоний ёзган Фатҳул-Борий бўлса, иккинчиси имом Бадруддин Ал-Айнийнинг Умдатул-қорий китобидир.
Ушбу икки шарҳ ва яна бошқа шарҳлардан фойдаланган ҳолда ўз она тилимизда чуқур ва кенг қамровли илмий суҳбатлар тақдим этган ишончли олимнинг дарсларини ким, қаердан топиб кела олади?
Алҳамдулиллоҳ-ки, бизнинг қўлимизда ана шундай бебаҳо, улкан хазина бор. У ҳам бўлса устозимиз, шайх Обидхон қорининг Саҳиҳул-Бухорий шарҳидан ўтган илмий суҳбатларидир.