10. Қурбонлик ҳақида қисса


Қурбон ҳайити ҳақида қисса (4-қисм)

01.09.2015

ИБРОҲИМ ҲАММАНИ МОТ ҚИЛАДИ

Кун кеч бўлди. Байрам тугаб, одамлар уйларига қайта бошладилар. Одат бўйича улар байрамдан сўнг уйларига кетишдан аввал яна бир марта бутхонага киришади. Тошларга сажда қилишади.

Одамлар бирин-кетин бутхонага кириб келдилар. Қарасалар, ҳамма “худо”лар ағанаб, синиб ётибди… Давоми»

Қурбон ҳайити ҳақида қисса (3-қисм)

31.08.2015

БАЙРАМДАГИ ВОҚЕА

Бир куни шаҳарда катта байрам бўлди. Бу байрам ширк байрами эди. Одамлар ва болалар хурсанд бўлиб кўчаларга чиқдилар. Иброҳим эса байрамга чиқмади. У бундай байрамни ёқтирмайди. Чунки бу байрамда одамлар тошларга ибодат қиладилар. Жони ва ақли йўқ бутларга овқат ва ширинликлар берадилар. Ёқимсиз ўйинлар ўйнайдилар. Давоми»

Қурбон ҳайити ҳақида қисса (2-қисм)

30.08.2015

ИБРОҲИМНИНГ САВОЛИ

Иброҳим ҳали анча кичик бола бўлса ҳам отасига кўп савол беради:

– Отажон, нима учун сизлар ўзингиз қўл билан ясаган хайкалларга сиғинасизлар? Нега буларнинг оёғига йиқилиб, ёрдам сўрайсизлар? Ахир булар тош ва ёғоч-ку! Ҳеч нарсани эшитмайди, кўрмайди-ку! Нега буларга овқат берасизлар? Улар ҳеч нарса емайди, ичмайди-ку?! Давоми»

Қурбон ҳайити ҳақида қисса (1-қисм)

28.08.2015

Абулҳасан Али Ал-Ҳасаний Ан-Надавий раҳимаҳуллоҳнинг “Болалар учун пайғамбарлар қиссаси” китоби асосида

 * * *

Таҳририятдан:

Болалар учун мўлжалланган бу қисса устозимиз Обидхон қори Собитхон ўғиллари томонидан 2002 йилда Чимкентда ёзилган ва баъзи сайтларда Ҳассон ибн Собит тахаллуси билан эълон қилинган.

«Ислом Овози» таҳририяти ушбу рисолани Қурбон ҳайити арафасида жажжи болажонларимизга ҳадя бўлсин учун бир неча қисмга бўлиб тақдим этиб боришни ният қилди.

Аллоҳ таолодан бу ишни холис Ўз розилиги учун бўлган амаллар қаторида қабул айлашини ва мусулмонлар учун фойдали қилишини сўраймиз. Давоми»