07.09.2015
ЭНГ УЛУҒ БАЙРАМ
Биз ҳар йили Қурбон ҳайити келганда бу кунни байрам қиламиз. Дунёдаги барча мусулмонлар бу кунни энг катта байрам деб биладилар. Бу байрам яқинлашганда миллионлаб мусулмонлар Макка шаҳрига бориб ҳаж қиладилар. Иброҳим ва Исмоил алайҳимассаломлар яшаган жойларни кўрадилар. Улар юрган йўллардан юрадилар. Аллоҳнинг уйи – Каъбатуллоҳда ибодат қиладилар. Давоми»
06.09.2015
ИБРАТ
Оламдаги ҳамма нарса Аллоҳники. Ҳамма нарса Аллоҳга бўйсунади. Пичоқ ҳам олов каби Аллоҳнинг буйруғини бажаради.
Аллоҳ пичоққа кесмагин деб буйруқ берган эди. Пичоқ Аллоҳнинг айтганини қилди. Исмоилнинг бўйнини озгина бўлса ҳам кесмади. Илгари олов ҳам Аллоҳнинг айтганини қилиб, Иброҳимни куйдирмаган эди. Кофирлар Иброҳимни ёшлик пайтида оловга ташлаб ёндирмоқчи бўлганди. Ўшанда ҳам Аллоҳ оловга «Иброҳимни куйдирмагин!» деб буйруқ бериб қўйган эди. Давоми»
05.09.2015
АЛЛОҲНИНГ ИМТИҲОНИ
Иброҳим пайғамбар ўғилларини жуда яхши кўрардилар. Чунки ўғиллари ақлли ва яхши бола бўлган эди. Иброҳим алайҳиссалом нима десалар, «Хўп бўлади отажон!»- деб айтганларини қиларди. Ота-бола икковлари Аллоҳга қаттиқ иймон келтиришган эди. Давоми»
04.09.2015
АЛЛОҲ ИБРОҲИМНИ МУКОФОТЛАДИ
Аллоҳ таоло Иброҳимни чин иймонли бола бўлгани учун Ўзи асради. Кейин унга илм берди. Аллоҳ Иброҳимга Ўзини танитди. Унга Исломни ўргатди. Аллоҳ Иброҳимни қўрқмас, иймони кучли йигит бўлгани сабабли яхши кўрди ва пайғамбарлик мақомига кўтарди. Ўзига энг яқин дўст қилиб олди. Одамлар Иброҳим Халилуллоҳ, дейдиган бўлдилар. Халилуллоҳ Аллоҳнинг энг яқин дўсти, дегани. Давоми»
03.09.2015
АЛЛОҲНИНГ МЎЪЖИЗАСИ
Иброҳим яхши билардики, Аллоҳ ҳамма нарсани кўриб туради. Аллоҳ агар бир инсонга зарар етишини хоҳласа, ўша инсонга зарар етади. Агар Аллоҳ хоҳламаса, ҳеч зарар етмайди. Аллоҳ бир одамнинг ўлишини хоҳласа, ўша одам ўлади. Агар Аллоҳ хоҳламаса, уни ҳамма одамлар ўлдирамиз, десалар ҳам ўлдира олмайдилар. Аллоҳнинг Ўзи уни ҳимоя қилади. Ҳақиқатан ҳам шундай бўлди. Давоми»
02.09.2015
МУШРИКЛАР ИБРОҲИМНИ ОЛОВДА ЁҚМОҚЧИ!
Мушриклар Иброҳимнинг сўзларини тўғри бўлса ҳам қабул қилмадилар. Аксинча, бутлари ҳам, ўзлари ҳам шарманда бўлганлари уларга роса алам қилди. Энди улар қандай қилиб бўлса ҳам Иброҳимдан ўч олиш ҳақида ўйлай бошладилар: Давоми»