10.06.2016
- Каҳф сураси 45-50 оятлар тафсири;
- Аллоҳ таоло дунё ҳаётини ва ундаги зебу зийнатларни нимага ўхшатган, ундан биз – бандалар қандай ибратлар олишимиз керак?
- Бола-чақаларни кўпайтириш билан банд бўлиб қолишдан кўра сизга абадий ҳамроҳ бўладиган солиҳ амалларни кўпайтиришга ҳаракат қилиб яшанг.
Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
09.06.2016
- Каҳф сурасининг 39-44 оятлари тафсири;
- Аллоҳнинг неъматларига шукроналар айтиб яшаш, бирон бойлик ёки мансаб келганда Аллоҳни унутиб қўймаслик зарур;
- Шайтонлар адашган кимсаларни гуноҳ-маъсиятларга қизиқтириб ҳалокатга етаклайдилар, Аллоҳнинг жазоси келганда эса ўзларининг ана шу атбоъларини ташлаб қочадилар;
- Мўмин-мусулмонларнинг одоб-ахлоқлари ҳақида эслатмалар.
Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
08.06.2016
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар
- Жаннатдаги энг олий даража ҳақидаги ҳадиси қудсий;
- Инсониятнинг ақлу идроки тор доира билан чекланган жуда ҳам заиф;
- Қуръон ва ҳадисларда собит бўлган илоҳий хабарларни ақлларига сиғдира олмаганликлари учун ишонмай ўтиб кетадиганлар ўзларини ўзлари ҳалокатга, дўзах азобий гирифтор қилганлари қолади холос;
- Каҳф сурасининг 32-39 оятлари тафсири;
Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
07.06.2016
- Камбағаллар билан бирга ўтиришдан кибрланадиган бой-бадавлат кимсаларга Аллоҳ таолонинг раддияси;
- Каҳф сурасининг 30-31 оятлари тафсири;
- Аллоҳ таоло мўминларга тайёрлаб қўйган Адн жаннатларидаги буюк неъматлар васфи;
- Жаннат аҳлининг аксариятлари камбағаллар эканлиги ҳақида набавий башорат;
Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
06.06.2016
- Каҳф сурасининг 25-29 оятлари тафсири;
- Асҳобул-каҳфни 300 йил ухлатиб яна қайта уйғотган Зот Аллоҳ таоло бутун халойиқни ҳам ўлдириб яна қайтадан тирилтирадиган Зотдир.
- Осмонлару Ердаги барча ғайб илмларини Ягона Аллоҳнинг Ўзи билади. Ғайбни биламан деб даъво қилган кимсалар кофирдирлар. Уларга алданглар эса энг аҳмоқ, энг ақлсиз кимсалар қаторига кирадилар.
- Аллоҳ таоло ҳатто Пайғамбар алайҳиссаломни ҳавои нафсига эргашадиган дунёпараст ва мансабпараст кимсалар билан эмас, Ягона Аллоҳга холис ният билан ибодат қиладиган мўминлар билан бирга бўлишга буюрган.
Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
05.06.2016
- Каҳф сурасининг 21-25 оятлари тафсири;
- Қамарий-ҳижрий сана билан шамсий-милодий сана ҳар 100 йилда 3 йилга фарқ қилади. (Асҳобул-каҳфнинг ғорда ухлаган муддатлари шамсий ҳисоб бўйича 300 йил, қамарий ҳисоб бўйича 309 йил бўлган)
- Қабрлар устига ибодатхона қуриб тавҳид динини бузиб юборган яҳуду насороларни Аллоҳ лаънатлаган;
Давоми»
Podcast: Play in new window | Download