06.03.2017
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар
- Ушбу маърузада тафсир қилинган ояти карималарнинг мухтасар маънолари:
«25. Бас, улардан бири ҳаё билан юриб келиб: «Отам сизни бизларга (қўйларимизни) суғориб берганингиз ҳақини бериш учун чақирмоқда», деди. Бас, қачонки (Мусо Шуайб ҳузурига) келиб, унга ўз қиссасини сўйлаб бергач, у: «Қўрқмагин, сен золим қавмдан нажот топдинг», деди. 26. (Қизлардан) бири: «Эй отажон, уни (ишга) ёлланг. Зеро, ишга ёлланадиган энг яхши (энг муносиб) инсон бақувват ва омонатдор бўлган кишидир», деди. 27. (Шуайб) айтди: «(Эй Мусо, агар рози бўлсанг), менга саккиз йил ишлаб беришинг бадалига мен сенга мана шу икки қизимдан бирини никоҳлаб бермоқчиман. Энди агар ўн йил қилиб тўлдирсанг (яъни, тўла ўн йил ишлаб берсанг), сен томонингдан (бизга марҳамат бўлур). Мен сени қийнашни истамайман. Иншоаллоҳ, сен менинг солиҳ кишилардан эканлигимни кўрурсан». 28. (Мусо) деди: «Мана шу сиз билан менинг ўртамиздаги (битимдир). Икки муддатдан қай бирини адо қилсам ҳам, бас, менга зўрлик қилинмас. Аллоҳ айтаётган сўзимизга гувоҳдир». 29. Энди қачонки Мусо (келишилган) муддатни ўтаб, аҳли-оиласи билан (Миср томон қайтиб) йўлга тушгач, Тур (тоғи) тарафдан бир оловни кўриб қолди. У аҳли-оиласига: «Сизлар кутиб туринглар. Аниқки мен бир оловни кўриб қолдим. Шояд сизларга бирон хабар ёки исиниб олишларингиз учун у оловдан чўғ олиб келсам», деди». Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
05.03.2017
Билдириш:
1. Ушбу маърузанинг аваалидан бир неча дақиқаси ёзилмай қолган экан. Қўл остимиздаги архивлардан излаб мукаммал нусхани топа олмадик. Бунинг учун бизларни маъзур тутасизлар деган умиддамиз.
2. Ояти карималар тиловатида Масжиди Набвий имоми шайх Муҳаммад Айюб раҳимаҳуллоҳ қироати илова қилинди. Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
04.03.2017
«10. Мусо (дарёда оқиб кетгач), онасининг қалби бўм-бўш бўлиб қолди. Агар Биз («Мусони ўзингга қайтарурмиз», деган ваъдамизга) иймон келтиргувчилардан бўлиши учун унинг кўнглини хотиржам қилмаганимизда, албатта, у (Мусо ўзининг ўғли эканини) очиб қўйган бўлур эди.
11. Ва (Мусонинг онаси) унинг опасига: «Унинг (ортидан) тушгин», дедик. Бас, у (Фиръавн хонадонидагилар) сезмаган ҳолларида (Мусони) узоқдан кузатиб турди. Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
03.03.2017
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар
«5. Биз эса у ерда хорланган (инсон)ларга марҳамат қилишни, уларни (хорликдан чиқариб, барчага) пешво зотларга айлантиришни ва уларни (Фиръавн мулкининг) ворислари қилишни истаймиз. 6. Яна уларни ўша ерда барқарор қилиб, Фиръавн ва (унинг вазири) Ҳомонга ҳамда икковининг лашкарларига (Бани Исроил) томонидан ўзлари қўрқувчи бўлган нарсани (яъни, давлатлари қўлларидан кетиб, ҳукму салтанат Бани Исроил қавмининг қўлига ўтишини) кўрсатиб қўйишни (истаймиз). Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
02.03.2017
«1. То, Син, Мим. 2. Ушбу (оятлар) очиқ-равшан Китоб оятларидир. 3. (Эй Расулуллоҳ, иймон келтирадиган қавм (ўқиб, ибрат олишлари) учун сизга Мусо ва Фиръавн хабаридан ҳақ (тўғри, рост илм)ни тиловат қилиб берурмиз. 4. Дарҳақиқат, Фиръавн (Миср) ерида туғёнга кетиб, унинг аҳолисини бўлак-бўлак қилди. У улардан бир тоифани (яъни, Бани Исроил қавмини) хорлаб ўғилларини сўяр, аёлларини тирик қолдирар. Албатта, у бузғунчи кимсалардан бўлди. 5. Биз эса у ерда хорланган (инсон)ларга марҳамат қилишни, уларни (хорликдан чиқариб, барчага) пешво зотларга айлантиришни ва уларни (Фиръавн мулкининг) ворислари қилишни истаймиз…». Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
01.03.2017
- Қасас сураси нозил бўлган давр;
- Маккий сураларнинг асосий хусусияти: Эътиқодни тўғрилайди, иймонни мустаҳкам қилади.
- Биринчи ўринда доимо иймону эътиқодни тўғри ва кучли қилиб олиш даркор.
- Инсонлар ҳақ йўлдан адашиб, зулму туғёнга кетишларига сабаб бўладиган энг асосий икки фитна:
Давоми»
Podcast: Play in new window | Download