08.05.2017
{أَوَلَمْ يَرَوْا أَنَّ اللهَ يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَن يَشَاءُ وَيَقْدِرُ ۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَاتٍ لِّقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ (37) فَآتِ ذَا الْقُرْبَىٰ حَقَّهُ وَالْمِسْكِينَ وَابْنَ السَّبِيلِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ لِّلَّذِينَ يُرِيدُونَ وَجْهَ الله ۖ وَأُولَٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ}
«Ахир улар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишининг ризқини кенг қилишини ва (Ўзи хоҳлаган кишининг ризқини) танг қилишини билмадиларми?! Албатта бунда иймон келтирадиган қавм учун оят-ибратлар бордир. Бас, қариндош-уруғга, мискин ва мусофирга ҳақларини ато этинг! Аллоҳ Юзини истайдиган кишилар учун мана шу энг яхши (ишдир). Ана ўшалар нажот топгувчидирлар». Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
07.05.2017
«… Ахир улар Ер юзида сайру саёҳат этишиб, ўзларидан аввалги пайғамбарларни ёлғончи қилиб иймонсиз (кетган) кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими?! Ўша (ҳалок бўлган кимсалар) булардан (яъни, Макка кофирларидан) кўра кучлироқ, қувватлироқ бўлган ва (ўз) ерларини булар обод қилганидан кўра кўпроқ ҳайдаб (яъни, экинзорларга айлантириб), обод қилган эдилар-ку! Уларга ҳам ўз пайғамбарлари аниқ-равшан ҳужжатлар келтирганларида, (у пайғамбарларни ёлғончи қилишгач, ҳалок бўлдилар). Бас, Аллоҳ уларга зулм қилгувчи бўлмади, лекин улар (ҳақ йўлга юришдан бош тортишлари билан) ўзларига зулм қилгувчи бўлдилар. Сўнгра (Охиратда эса) Аллоҳнинг оятларини ёлғон дейиш ва уларнинг устидан кулиш билан (ўзларига) ёмонлик қилган кимсаларнинг оқибати янада ёмонроқ бўлди». Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
06.05.2017
- Рум сурасининг 6-7 оятларига қисқача тафсир ва изоҳ
- Болалар тўполони ва дунё ҳақиқати;
- Шайх Обидхон қори – Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин – илму фан ривожи ва болалар тарбияси учун нақадар қайғурар эдилар?
Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
05.05.2017
- Рум сурасининг 1-7 оятлари тафсири
- Қуръони каримнинг илмий мўъжизаларидан айрим намуналар
- Қуръони каримнинг баъзи суралари нима учун алоҳида ҳарфлар билан бошланган?
- Маккий сураларнинг хусусияти
- «Аввалу-охир барча иш Аллоҳнинг измидадир«
Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
17.03.2017
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар
Ушбу лавҳада тафсир қилинган ояти карималарнинг мухтасар маънолари қуйидагича:
«84. (Аллоҳнинг ҳузурига) ким яхшилик билан келса, бас, унинг учун (қилган яхшилигидан) яхшироқ (мукофотлар ато этилади). Ким ёмонлик билан келса, бас, ёмонликлар қилган кимсалар фақат ўзлари қилган ёмонликлари билангина жазоланадилар.
Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
16.03.2017
Ушбу лавҳада тафсир қилинган ояти кариманинг мухтасар маъноси қуйидагича: Давоми»
Podcast: Play in new window | Download