90 йиллар
Бу кеча саҳарлик қилиб якшанба ва душанба рўза тутишни унутмайлик
Эртага якшанба куни ва унинг эртаси душанба куни рўза тутилади. Чунки, бу йилнинг (2022 йил) 7-август куни якшанба Тосуо куни, 8-август душанба Ошуро куни бўлади.
Иншоаллоҳ яқин соатларда Ошуро куни ҳақида устозимиз шайх Обидхон қори суҳбатларини эслатма бобидан тақдим этамиз. Такрорда албатта фойда бор. Устозимизга ва барча беморларга Меҳрибон Раббимиз Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин…
Умид қилаяпсизми ёки орзу-ҳаваслар ичида хаёл суриб ўтирибсизми?
Шайх Обидхон қори суҳбатларидан лавҳа
* Аввал нашр этилмаган, биринчи марта энди эълон қилинмоқда (2022 йил 17-июл) Давоми»
Жумъа куни суннати ва умумий одоблар
Жумъа кунининг айрим одоблари:
- Ғусл қилиш;
- Тишларини мисвок билан яхшилаб тозалаш;
- Эртароқ тайёрланиб бориш;
- Хушбўй ҳидли бўлиш;
- Кийимларини, уйини, маркабини ва барча нарсаларини покиза ва гўзал суратда қилиш;
- (Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп-кўп салавотлар айтиш, ўзи учун ҳам Ислом ва мусулмонлар учун ҳам яхши тилакларини сўраб дуо қилиш) ;
- (Каҳф сурасини тиловат қилиш, кундалик зикрлар ва нафл намозлар ўқиш) ;
- Сафда ўтирганларнинг орасини бўлиб ўтмаслик;
- (Хутбага қулоқ тутиб ўтириш ва жумъа намозини мукаммал бажо этиш) ;
- (Қариндошлар, қўни-қўшнилар ва камбағаллар ҳолидан хабар олиш).
Podcast: Play in new window | Download
Янги ҳилол кўринмади, Рамазон ойи давом этмоқда, 2022 йил 1-май якшанба 30-рамазон
Бугун қуёш ботган пайт самода ҳилол кўринмади. Шунинг учун эртанги кун – 2022 йил 1-май якшанба Рамазон ойининг 30-куни бўлади.
Ийдул-Фитр байрами 2022 йил 2-май душанба кунига тўғри келади. Давоми»
Шайх Обидхон қори бетоблик кунлари мусулмонларга мурожаатлари
Шайх Обидхон қори бетоблик кунлари мусулмонларга мурожаатлари Давоми»
Podcast: Play in new window | Download