23.07.2015
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1990 йиллар
- Мусулмонлар бир тану бир жондирлар;
- Сизларнинг ватанингиз илм маркази бўлган. Сизлар ҳам Бухорий ва Тирмизий каби улуғ зотларнинг ҳақиқий авлоди бўлинглар! Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
21.07.2015
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1990 йиллар
90-йиллар АҚШдан меҳмон бўлиб келган ватандошимиз профессор Муҳаммаднаби Шаҳроний жанобларининг Тўхтабой масжиди жамоати олдида айтган дил сўзларининг хулосаси:
- Аллоҳ таоло Ўз динини сақлайди ва иншоаллоҳ сизларни ҳам сабаб қилади;
- Тўхтабой масжиди ҳақида АҚШдаги мусулмонларнинг фикрлари ва меҳмоннинг хушхабарлари; Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
18.07.2015
Тўхтабой масжиди, Ийдул-Фитр байрами
Тошкент, 1415 ҳ. 1 шаввол (1995 м. 3 март)
- Рўзалар тутган, намозларда қоим бўлган мўмин-мусулмонларга Аллоҳнинг мукофотлари;
- Рамазондан кейин ҳам ибодатда бардавом бўлайлик.
- Ислом жамоати ва гўзал одоб-ахлоқлар; Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
17.07.2015
Тўхтабой масжиди, Ийдул-Фитр байрами
Тошкент, 1410 ҳ. 1 шаввол (1990 м. 26 апрел)
Устозимиз Обидхон қори аканинг 1990 йил Рамазон ҳайитида тақдим этган маъруза ва хутбаларига шундай сарлавҳа танладик.
Аллоҳ таоло у кишига шифойи комил ато этсин, аҳли Ислом биродарларимизни доимо азизу мукаррам қилсин.
Маърузада тилга олинган мавзулардан бири масжидларни йўқлаб туриш, йўқлаганда пул ёки тугун билан эмас, балки Ислом динига амал қилиб, намоз ва Қуръон тиловатларини ҳар биримиз ўзимиз бажаришимиз билан бўлиши зарурлиги …
«Ислом Овози» таҳририяти
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg
Podcast: Play in new window | Download
16.06.2015
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1995 йил, 3 ноябр
- Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғира ибн Бардезбаҳ Ал-Бухорий раҳимаҳуллоҳ яшаган даврлари 194-256 ҳижрий = 810-870 милодий йиллар.
- Имом Бухорийга насиб бўлган улуғ шараф Саҳиҳул-Бухорий китоби Қуръони каримдан кейинги ўринда турадиган энг улуғ китоб деб эътироф этилишидир, бундай мартаба энди бошқа ҳеч кимга насиб бўлмайди.
- Тарихда Бухорога нисбат берилган юзлаб уламолар ўтган бўлсаларда, «Бухорий» дейилганда биринчи ўринда фақат битта шу имом кўзда тутилади. Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
15.06.2015
Тўхтабой масжиди, Тошкент.
3 рамазон 1415 ҳ. (3 феврал 1995 м.)
Иккинчи қисм:
- Аҳмад ибн Ҳанбал каби раббоний имомлар Аллоҳ йўлида сабру сабот билан турганликлари туфайли мусулмон халқлар Ислом динига мустаҳкамроқ бўлдилар.
- Давлат раҳбари ўз даврида ҳар қанча обрў қозонса ҳам, Ислом уламоларига қарши чиқадиган бўлса тарихнинг қора саҳифаларида тилга олинадиган бўлади.
- Оғир имтиҳонлардан сўнг Аҳли сунна вал-жамоат аҳли бидъатлар устидан ғалаба қозондилар ва имом Аҳмад «Аҳли сунна имоми» деган лақабга сазовор бўлдилар. Давоми»
Podcast: Play in new window | Download