31.12.2015
Эҳсон маросими
Ўзбекистон, 90 йиллар
- Иброҳим сурасининг 27 ояти тафсири;
{يُثَبِّتُ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا بِالْقَوْلِ الثَّابِتِ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ ۖ وَيُضِلُّ اللَّهُ الظَّالِمِينَ ۚ وَيَفْعَلُ اللَّهُ مَا يَشَاءُ} [إبراهيم: 27].
«Аллоҳ иймон келтирган кишиларни ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам устивор Сўз (иймон калимаси) билан собитқадам қилур. Золимларни эса Аллоҳ (ҳақ) йўлдан оздирур. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишни қилур». (Иброҳим сураси, 27-оят).
- Шаҳодат калимасининг фазилатларидан бир шингил;
- Қабрда рўй берадиган воқеаларнинг хулосаси; Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
28.12.2015
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар
- Исломий соф эътиқод абадий давом этажак ва бу эътиқод ҳаққу рост эканлигида зарра миқдорича ҳам шак-шубҳа йўқ!
- Адашган фирқаларнинг пайдо бўлиш сабабларидан: инсон ақли ожизу нотавон бўлишига қарамасдан, уни Қуръону Суннат устидан ҳукмрон қилиш;
- Қабр азоби ҳақида ҳадиси шарифлар давоми;
- Қабр фитнасидан озод бўладиган тоифалар: пайғамбарлар, шаҳидлар, гўдаклар … Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
25.12.2015
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар
- Қуръон ва Суннат асосида ёзилган, Ислом уламолари қабул этган, энг ишончли китоблардан бири «Ақидаи Таҳовийя» матни ва имом Ибн Абил Иззнинг шарҳлари;
- Қабр азоби ҳақида бир қанча ояти карималар ва кўпдан кўп ҳадиси шарифлар собит бўлган;
- Қабр фитнаси ва қабр ҳаёти ҳақида Баро ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шариф ва унинг шарҳи;
- Инсон вафот этаётган пайти унинг олдига ўлим фариштаси билан бирга раҳмат фаришталари ёки азоб фаришталари келиб жонини оладилар;
- Вафот этган инсон қабрга дафн қилинганида «Мункар» ва»Накир» исмли фаришталар келиб «Раббинг ким, дининг нима ва сизларга юборилган одам (пайғамбар) ким эди?» деб сўрайдилар; Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
21.12.2015
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1990 йиллар
- «(Эй Расулуллоҳ), сиздан руҳ ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Руҳ Парвардигорим ишидир». Сизларга жуда оз илм берилгандир». (Исро сурасининг 85 ояти).
- Руҳ ҳақида ояти карималар тафсири;
- Руҳ калимасининг Қуръонда келган маънолари;
- Руҳ ва нафснинг бир-бирига боғлиқлик жиҳатлари;
- Нафснинг уч хил тури: мутмаинна, аммора ва лаввома;
- Руҳ тавсифини тасаввурга яқинлаштириш учун наботот ва жамодотдан мисол;
- Аҳли сунна уламоларининг руҳ таърифи ҳақида айтган сўзлари; Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
19.12.2015
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1990 йиллар
- Ўлимга тайёр туриш ҳақида ривоятлар ва ибратли қиссалар;
- Ўлимга тайёр туришимиз зарур, бироқ уни тиламаймиз; Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
18.12.2015
- Юсуф алайҳиссаломнинг ёшликлари рўй берган воқеаларнинг хулосаси
- Юсуф алайҳиссаломнинг Миср бошвазирига қул қилиб сотиб юборилишлари қиссаси
- Миср бошвазирининг аёли (Зулайхо) Юсуф алайҳиссаломни қаттиқ севиб қолиб, зинога чорлаши қиссаси ва Юсуф алайҳиссалом Аллоҳ таолога илтижо қилиб, ҳаром ишларга яқинлашишдан паноҳ сўрашлари – қиссанинг хулосаси
Давоми»
Podcast: Play in new window | Download