Илм ва уламолар

Илм фазилатлари, саҳобаи киромлар ва буюк имомларнинг ҳаётлари ҳақидаги маърузалар


Умар ибн Абдулазиз ва ўғиллари Абдулмалик ҳаётларидан лавҳа (янгиланган)

29.05.2015

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1990 йиллар

  • “Хулафои рошидинларнинг бешинчиси”;
  • Тақводорлар учун ибрат бўлган ҳукмдор;
  • Бир-бирига насиҳат қилиб турган ота ва ўғил; Давоми»

Жаннатга башорат берилганлар ҳақида мухтасар маълумот

21.05.2015

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1995 йил, 2 ноябр

  • Бир ҳадисда кетма-кет жаннатга башорат берилган ўнта энг улуғ саҳобий:
  • «Хулафои Рошидин»:
    1. Абу Бакр Сиддиқ;
    2. Умар ибн Хаттоб;
    3. Усмон ибн Аффон;
    4. Али ибн Аби Толиб;
  • «Ашараи мубашшарин»нинг қолган олтиталари: Давоми»

Адий ибн Ҳотим Тоий розияллоҳу анҳу ҳаётларидан ибратлар

18.05.2015

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1990 йиллар

 Таҳририятдан:

Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳу ҳаётларидан олинадиган ибратларнинг баъзиларини, Қори аканинг ушбу маърузалари асосида, қисқа-қисқа нуқталарга ажратилган ҳолда ёзиб чиқдик:

  1. Динга қандай хизмат қилишни билиш учун замони саодат илмларини ўрганишимиз лозим;
  2. Исломга қарши чиқишга сабаб бўладиган омиллар: мансабпарастлик, ҳасад, кибру ҳаво  …
  3. Ислом ва мусулмонлар ҳақида ёлғон ахборотлар тарқатиб, содда одамларни алдаб туриш сиёсати қадимдан мавжуд;
  4. Ислом ҳар бир инсоннинг ўзига яраша ҳурматини сақлайдиган, жоҳилият қуллигидан қутқарадиган дин; Давоми»

Сумома ибн Усол розияллоҳу анҳу ҳаётларидан ибратлар

08.05.2015

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1990 йиллар

  • Саҳобаи киромларни ва у зотларга эргашган мўминларни «… на тижорат ва на олди-сотди Аллоҳнинг зикридан машғул қила олмас … «. (Нур сурасининг 36-38 оятлари тафсири);
  • Кўп саволларнинг жавоби Сийрати Набавийя ва саҳобаларнинг ҳаётларидан топилади;
  • Сумома ибн Усолнинг жоҳилият  – Исломга киришдан олдинги ҳаёти;
  • Сумоманинг асирга олиниши, асирларга ва ҳурматли шахсларга яхши муомала қилиш;
  • Сумома ибн Усол озод қилиб юборилганидан сўнг Исломни қабул қилиши; Давоми»

Умайр ибн Саъд розияллоҳу анҳумо ҳаётларидан ибратлар

01.05.2015

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1990 йиллар

  • Саҳобаларни яхши кўриш иймон белгиси;
  • Исломий тарбия билан улғайган йигитча;
  • Аллоҳнинг имтиҳонида аъло баҳо олган бола;
  • Табук ғазотининг нақадар машаққатли даврга тўғри келиши;
  • Саҳобаи киромлар ва саҳобийя момоларимизнинг фидойиликлари;
  • Мунофиқларнинг кирдикорлари ва иймони заифлар уланинг фитнасига алданиши; Давоми»

Туфайл ибн Амр Давсий розияллоҳу анҳу сийратлари

24.04.2015

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1990 йиллар

  • Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ёмонотлиқ қиламиз, деб кофирлар ўзлари билмаган ҳолда одамларни Исломга қизиқтириб қўядилар;
  • Туфайл ибн Амр салбий ташвиқотлардан таъсирланган бўлсаларда, қалблари Расулулллоҳнинг сўзарини эшитиб кўришга чорлар эди;
  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даъватларини эшитган заҳотиёқ иймонга кирдилар; Давоми»