15.06.2015
Тўхтабой масжиди, Тошкент.
3 рамазон 1415 ҳ. (3 феврал 1995 м.)
Иккинчи қисм:
- Аҳмад ибн Ҳанбал каби раббоний имомлар Аллоҳ йўлида сабру сабот билан турганликлари туфайли мусулмон халқлар Ислом динига мустаҳкамроқ бўлдилар.
- Давлат раҳбари ўз даврида ҳар қанча обрў қозонса ҳам, Ислом уламоларига қарши чиқадиган бўлса тарихнинг қора саҳифаларида тилга олинадиган бўлади.
- Оғир имтиҳонлардан сўнг Аҳли сунна вал-жамоат аҳли бидъатлар устидан ғалаба қозондилар ва имом Аҳмад «Аҳли сунна имоми» деган лақабга сазовор бўлдилар. Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
13.06.2015
Тўхтабой масжиди, Тошкент.
25 шаъбон 1415 ҳ. (27 январ 1995м.)
Биринчи қисм:
- Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбал Аш-Шайбоний раҳимаҳуллоҳ яшаган давр 164-241 ҳижрий = 780-855 милодий йиллар;
- Имом Аҳмаднинг илм талабида ва тоат-ибодатларда буюк мақомларга кўтарилганликлари ҳақида ривоятлар;
- «Сиёҳдон билан қабристонгача». (Аҳмад ибн Ҳанбал). Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
11.06.2015
Тўхтабой масжиди, Тошкент.
18 шаъбон 1415 ҳ. (20 январ 1995 м.)
- Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос ибн Усмон ибн Шофеъ Ал-Қураший раҳимаҳуллоҳ яшаган давр 150-204 ҳижрий (767-820 милодий) йиллар;
- Фақирона ҳаёт кечирган, ёшлигидан илмга ташна бўлган, ўсмирлик чоғидаёқ фатво беришга ҳақли деб эътироф этилган имом;
- Аввалги имомларнинг ҳадис ва ижтиҳод мактабларини ўзида мужассам этган аллома; Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
08.06.2015
Тўхтабой масжиди, Тошкент.
11 шаъбон 1415 ҳ. (13 январ 1995 м.)
- Молик ибн Анас ибн Молик ибн Абу Омир раҳимаҳуллоҳ яшаган давр 93-179 ҳижрий (711-795 милодий) йиллар;
- «Имоми дорил ҳижрат» (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилиб борган шаҳар имоми), Аҳли ҳижоз олими, Мадина шайхи;
- Расулуллоҳга ва Мадинаи мунавварага бўлган муҳаббати туфайли ҳаж ва умрадан бошқа ҳеч қандай сафарга чиқмаган имом;
- Меҳр-шафқат, ҳикмат ва заковат соҳибаси бўлган она фарзандларини уламолар тарбияси ила улғайтиради; Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
05.06.2015
Тўхтабой масжиди, Тошкент.
4 шаъбон 1415 ҳ. (6 январ 1995 м.)
- Аҳли сунна вал-жамоа Қуръон ва Суннат йўлидан чиқмайдиган нажот топгувчи тоифадир;
- Аҳли сунна вал-жамоанинг машҳур имомлари: Абу Ҳанифа, Молик, Шофеий ва Аҳмад ибн Ҳанбал;
- Мазҳаб имомларининг ҳеч қайси бирлари «менга эргашинглар», деб айтмаганлар. Аллоҳ таоло Ўзи уларни тақволари ва илмлари туфайли шундай улуғ мартабага кўтарган.
- Имом Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит раҳимаҳуллоҳ табаа тобеий ҳисобланадилар, яшаган даврлари 80-150 ҳижрий (700-767 милодий) йиллар.
- Имом Абу Ҳанифа ҳақларида бошқа имомларнинг гувоҳликлари; Давоми»
Podcast: Play in new window | Download
01.06.2015
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1990 йиллар
- Тобеинлар саҳобалардан кейинги улуғ зотлар;
- Жаннатга башорат берилган кишининг ўғлони;
- Каъбатуллоҳ ёнида Аллоҳдан сўралган тилаклар; Давоми»
Podcast: Play in new window | Download