Эътиқод


Ҳақиқий сеҳрга ҳам ёлғон сеҳрга ҳам алданманглар (4)

11.02.2016

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1995 йил 18 август

  • Сулаймон алайҳиссалом сеҳргар бўлмаганликлари, одамларга сеҳр ўргатадиганлар кофир бўлиши ҳақидаги ояти карималар тафсири (Бақара сураси, 99-103 оятлар);
  • Сулаймон алайҳиссалом вафот этиб кетганларидан сўнг одамлар аста-секин диндан узоқлашиб, жаҳолат ботқоғига ботиб кетганликлари туфайли олдиларига шайтонлар инсон суратида келиб уларни адаштириб ташлаши осон бўлди;
  • Сеҳрни ўрганиш ҳам ўргатиш ҳам ҳаром ва куфр;
  • Ҳорут ва Морут номли фаришталарни Аллоҳ таоло фитна ва имтиҳон учун юборган; Давоми»

Сеҳргарлик турлари ва долзарб мавзулар (3)

30.01.2016

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1992 йил

  • Туркиялик меҳмоннинг дил сўзлари:
    •    Сиз азизлар билан дийдор учрашганимиздан нақадар бахтиёр эканимни сўзлар билан ифода этишдан ожизман.
    •    Сизлар доимий вазифангиз ўлароқ яна қайтадан Ислом нурини бутун дунёга етказувчи авлод бўлишингизга шубҳамиз йўқ.
    •    Кофиру мунофиқларнинг фитналарига алданмайдиган якдил бир умматмиз иншоаллоҳ, Аллоҳ таоло мамлакатимизни зулму истилодан асрасин.
    •    Мусулмон халқлар ғалабасига умидвор бўлиб яшаган Усмонли турк шоири Муҳаммад Окиф раҳимаҳуллоҳ сўзларидан иқтибос.
  • Араб ва лотин алифбоси ҳақидаги баҳсларга муносабат: ота-боболаримиз қолдириб кетган улкан илмлар араб алифбосида битилган;
  • Ҳалок қилгувчи – дўзахга етакловчи еттита энг улкан гуноҳ;
  • Аллоҳга ширк келтириш турларидан бири сеҳр; Давоми»

Сеҳргар ва экстрасенс фитналари ва улардан сақланиш йўли (2)

29.01.2016

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1990 йил

  • Сулаймон алайҳиссаломга «у киши сеҳргар бўлган» деб туҳмат қилган ва подшоҳлик тахтлари остидан сеҳр китобларини топиб берган шайтонлар қиссаси;
  • Сеҳргарлар жинларга сиғиниш орқали баъзи махфий маълумотларни билиб олсалар ҳам Аллоҳнинг тақдирисиз ҳеч нарса қила олмайдилар;
  • Фиръавннинг сеҳргарлари Мусо алайҳиссалом дунёга келишлари ҳақидаги хабарларни билиб, етказиб турдилар, Фиръавн бор куч-қуввати билан барча чора-тадбирларини қўллади, лекин барибир Аллоҳ ирода қилган нарса амалга ошди –  Фиръавн ҳалок қилинди!
  • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳам пайғамбар бўлиб келишларидан олдин ўлдириб юборишга ҳаракат қилгандилар. Аммо Аллоҳнинг тақдирига қарши ҳеч нарса қила олмадилар; Давоми»

Халқни ҳалокатга тортаётган хурофотчи сеҳргарлар (1)

25.01.2016

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1990 йил

  • Охири замонда кўпайиб кетадиган фитналардан огоҳ бўлиш;
  • Сулаймон алайҳиссалом сеҳргар бўлмаганликлари, одамларга сеҳр ўргатадиганлар кофир бўлиши ҳақидаги ояти карималар тафсири (Бақара сураси, 101-103 оятлар);
  • Сеҳргарлар жинлар ёрдамида одамларга таъсир ўтказиб ер юзида фитна-фасод тарқатадилар;
  • Матбуотда тарқатилаётган ширкий ва куфрий хурофотларга мисоллар; Давоми»

Расулуллоҳни яхши кўриш шартлари ва мавлуд масаласи

17.12.2015

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1992 йил

  • Аллоҳ таоло Ислом динини мукаммал қилиб берган;
  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунларини нишонлаш салафи солиҳлар даврларида эмас, кейинги замонларда пайдо қилинган;
  • Динда янги пайдо қилинган амал рад қилиб ташланадиган биъдатдир;
  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрганлар ўзлари ҳам, аҳли-оилалари ҳам исломий ҳаёт кечиришлари лозим; Давоми»

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган иймон ва муҳаббат

12.12.2015

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар

  • Тавба сураси 24 оят тафсири;
  • Аллоҳ ва Расулини барчадан устун қўйиш ва кўпроқ яхши кўриш фарзи айн;
  • Саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни нақадар севардилар?
  • Ҳаётларида қандай ҳурмат қилиш лозим бўлган бўлса, вафотларидан кейин ҳам ана шундай;
  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан риоя қилиш лозим бўлган одоблар; Давоми»